Дунёдаги машҳур инсонларнинг исмлари аслида қандай
Актёр ва артистларнинг экрандаги ва саҳнадаги исмлари ўзларининг асл исмларидан фарқ қилиши оддий ҳол эканлигини ҳамма билади. Баъзи машҳурлар қулоққа эриш туюладиган, эсда қолмайдиган ёки шунчаки жонларига теккан ўзларининг асл исмларини қўлқоп каби алмаштиришга ўрганиб қолганлар, баъзилари эса, аксинча, ўзларига бир марта ном танлаб, умрбод унга содиқ қоладилар. Бунга мисоллар жуда кўп. Ҳамма ҳам туғилганида жарангдор исм-шарифга эга бўлиш бахтига муяссар бўла олмайди, шунинг учун замонамизнинг машҳур кишиларидан баъзилари уларга туғилганларида берилган исм-шарифларини жарангдорроқ исм-шарифларга ўзгартириб олганлар...