Истироҳат боғларидаги аксарият аттракционлар талабга жавоб бермайди
Бугунги кунда республикамиздаги маданият ва истироҳат боғларида ўрнатилган аттракционларнинг ҳолати қандай, улар хавфсизлик талабларига жавоб берадими, мустаҳкамлиги, ёш чегараси эътиборга олинганми? Шу ва шунга ўхшаш барча саволларга Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган “Истироҳат боғларида аттракцион қуришда техник хавфсизлик чоралари, муаммо ва ечимлар” мавзусидаги матбуот анжуманида жавоб берилди. Анжуманда таъкидланишича, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар...