ТЕРАКТ
...Улар концертда эди. Бу гуруҳнинг шаҳарга гастроль билан келиши узоқ кутилганди. Номида Death сўзи бўлишига қарамай, бэнд аллақаёқдаги инди-рок ижро этар, мана шу Death’нинг ўзиёқ индилар, готлар, эмолар, ўлим ва худкушликка ружу қўйган ўсмирларни оҳанрабодай тортарди. У ашаддий мухлис эмас, ҳатто соч ҳам ўстирмаган. Шунинг учун бўлса керак, залда бирорта танишини учратмади, ёлғизлиги боис ёввойи мусиқа оҳангидан жазавага туша олмади. Атрофдагилардан фарқли ўлароқ, отишма пайтида ақли ҳушёр эди...