Қуёшда тобланишнинг безарар усули ҳақида
Тиббиёт илми мутахассислари фикрларига кўра, қуёш нурида тобланишимиз – танамизни 90 фоизга қадар D витамини билан озиқлантиради. Қолган 10 фоизини эса овқатланишимиз тўлдирар экан. Шунинг учун ҳам ер шарининг айрим ҳудудларида истиқомат қилувчи аҳоли ана шундай фойдали дармондорига муҳтожликни бошдан кечиришади. Бироқ, кейинги йилларда бундай дармондорининг муқобил воситалари – сут, йогуртлар, пишириқлар, қуруқ нонушта, турли хил нон маҳсулотлари дўконларимиз пештахталарини аллақачон тўлдириб улгурган...