Найти в Дзене
Ўсмирлар ўртасидаги 2012 йилги Осиё чемпионатидаги Сурия — Ўзбекистон (1:0) ўйинининг охири
Ўйин 2012 йил 27 сентябрь куни бўлиб ўтган. Бу ўйин гуруҳ босқичидаги сўнгги тур ўйини эди. Ўзбекистон гуруҳдан кейинги босқичга чиқиши учун камида дуранг ўйнаши керак эди. Аммо ўйин 1:0 ҳисобида сурияликлар ғалабаси билан тугаган. Шунга қарамай, Ўзбекистон кейинги босқичга чиққан — гуруҳнинг параллел ўтган иккинчи ўйинида аутсайдер Ҳиндистон сўнгги сонияларда Хитой дарвозасига пенальтидан гол уриб, дуранг ўйнаган ва шу тариқа Хитойнинг «оёғидан ушлаб қолиб», Ўзбекистонни чорак финалга чиқарган....
567 читали · 3 года назад
Риштондаги мажбурий меҳнат ҳақида ва фарғоналикларнинг ёзганлари
Бир муддат аввал «Юксалиш» йиққан 100 экспертнинг 79 нафари «мажбурий меҳнат, шу жумладан болалар меҳнатига барҳам берилгани»ни «Президент Шавкат Мирзиёевнинг тарихий аҳамиятга эга 10 та муҳим ташаббуслари»дан бири сифатида кўрсатган эди. Бу ташаббус 10 таликда учинчи бўлганди (яхши қўшничилик ва валюта либерализациясидан кейин). Водийда Шуҳрат Ғаниевдек ҳокимларимиз бор экан, «барҳам берилган» деб ўйлаганимиз кўплаб иллатлар бирдан «қайта туғилиб» қолаверади. Нафақат қайта туғилади, балки давлат...
221 читали · 6 лет назад
Spark’даги «оператор» қочоқ Damas’ни тутиб бермагани ҳақида
ЙПХдан қочаётган Damas’ни видеога олган Spark ҳайдовчисини: «Шунча видеога олганига яраша охирида ўша Damas’ни тутиб беришга ҳам ёрдам бериб юборса бўларди-ку», деган мазмундаги айблаётган соғлом фикрлилар бор (кўрдим). Мен Spark ҳайдовчисини айбламоқчи эмасман-у, лекин ростдан ҳам қочоқ Damas’ни тутишга ёрдам берса ёмон бўлмасди, деган фикрдаман. Видеони охирида Spark ҳайдовчиси Damas’ни сиқиб қўйишга урингандек жойи ҳам бор, ўша лавҳаларни кўраётганда: «Наҳотки тутиб берган бўлса?!», деган фикр менинг ҳам хаёлимдан ўтди. Тутиб берган бўлганида, тўғриси, ҳайрон қолардим. Кутганимдек (кутганимиздек), тутиб бермаган...
900 читали · 6 лет назад
«Халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш» ҳақида
Кеча депутатлар чиқиш қилиб, улар Янгийўлдаги «снослар»ни ўрганишга борганида маҳаллий амалдорчалар томонидан «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»да айбланишганини таъкидлаганди. Депутатларимиз «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»ларига ишонмайман, ишонадиганим — депутатларимиз «халқни ноқонуний митинг қилишга чорлаш»ни хаёлга ҳам келтирмайди. Яна бир нарсага ишонаман — халқимиз бировнинг чорлови билан митингга чиқмайди. «Оч қорним — тинч қулоғим» деган мақолни шу халқ ўйлаб топган. Халқимиз...
251 читали · 6 лет назад
Бугунги кун ҳақиқатлари ҳақида
Ўзбекистонда бир бош бошқарма бошлиғи ўринбосари борки, у мамлакат ҳукуматининг бир қатор вазирлари (вазир ўринбосарлари эмас, айнан вазирлари!) билан бир столда ўтириб, масалан, Жаҳон банкидан келган нуфузли делегация раҳбарлари билан тенгма-тенг музокара олиб бора олади. Эътибор беринг, у бош вазирнинг, Сенат раисининг ёки бирор бир вазирнинг ўринбосари эмас, балки бир вазирликдаги бошқармалардан бирининг бошлиқ ўринбосари. Қанақадир тушунарсиз ҳолат, лекин бугунги кун ҳақиқати бу. Бугунги куннинг...
284 читали · 6 лет назад
@polimonolog’нинг мадлипслари ҳақида
Хуллас, ўзбекистонлик интернет фойдаланувчилар MadLipz’дан шу вақтгача асосан маиший ҳазил-ҳузул, «Азизжон, чойхона қачон?» каби ҳаётий муҳим мурожаатлар учун фойдаланарди, холос. Интернет мавжларида @polimonolog’нинг пайдо бўлиши билан, MadLipz ижтимоий-сиёсий воқеа-ҳодисаларга ўткир муносабат билдиришнинг самарали воситаси экани маълум бўлди. Ҳаммаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматовга қаратилган шевада гапирмаслик ҳақидаги талаб кўринишидаги илтимосдан бошланган эди. Кейин бетон қоришга жалб этилган мактаб ходимлари, уч эгизак ўғлига «Кобалт»боп исм қўймаган...
179 читали · 6 лет назад
Қўрқоқларга хос қасос ҳақида
Очиғини айтганда, кеча Исмоил Жўрабеков очиқчасига ўтириб қўйди. Шу қадарки, энди «мафкура хоним» Раъно Абдуллаева энди хотиржам нафас олса арзийди (лекин бу чол-кампирлардан ортиқ нима ҳам кутасан?!). Шу муносабат билан «Меҳрибон пиарчи» иккиюзламачи собиқ сиёсий арбобларга аталган яхши нарса ёзибди: «Сўнгги икки йилдан бери сиёсий элита орасида эски ҳокимиятни, аниқроқ айтганда марҳум биринчи президентни бадном қилиш урфга кирди. Айниқса Ислом Каримовнинг жамоасида бўлган ва унинг ўзи томонидан ҳокимиятдан четлатилган собиқ сиёсий арбоблар алоҳида жонбозлик кўрсатишмоқда...
1169 читали · 6 лет назад
Давлат «одамларнинг устидан кулаётгани» ҳақида
Бир муштарий ёзяпти, тунов кунги автобуслар ҳақидаги пост бўйича: «Muxrim aka bu nima degan gap to'g'ri sizlar toshkentliksizlar Isuzu avtobusiga chiqmazsiz lekin shuniyam bilib qo'ying viloyatlarda faqat Isuzu avtobusi qatnaydi Demak davlat shu paytgacha hammani ustidan kulyapti ekanda». Афсуски, кўнглимиз жуда нозик. Атрофимиз тўла муаммолар, уларни ҳар куни кўрамиз, кўнглимиз ҳеч бузилмайди, лекин шу муаммоларни сал эътиборга тушадиган қилиб айтсанг, одамлар хафа бўлиб қолади. Хуллас, 1999...
233 читали · 6 лет назад
Ташқи реклама ҳақида
Ўзгаришлар, эркинлик шамоллари энг кўп реклама бозорига, айниқса, ташқи реклама бозорига таъсир кўрсатди, менимча. Тошкентнинг ҳар бир гавжум чорраҳаси ташқи реклама конструкцияларига тўлиб кетаётгани муаммо, албатта. Лекин рекламалар креативлашгани, одамлар тилида гапира бошлагани, одамлар билан гаплаша бошлагани, ижод эркинлиги намуналари сезилаётгани ҳам факт...
148 читали · 6 лет назад
«Ўзбекистон почтаси» ҳақида
Ёзишларича, «Ўзбекистон почтаси» 2018 йилни бир неча ўн миллиард сўмлик зарар билан якунлагани унчалик ҳам Биргер билан боғлиқ эмас. Чунки АКТда раҳбарият алмашиши билан у нафақат ишга, балки Ўзбекистонга ҳам келмай қўйган экан. Бу гапни бошқалар ҳам тасдиқлаяпти — АКТ раҳбариятидан НАПУ (Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги) кадрлари олиб ташланиб, ўрнига яна «эски гвардия» қайтарилгач, Биргернинг инқилобий лойиҳаларини амалга ошириш йўққа чиққанмиш. Ғаройиб. Бир компаниянинг легионер раҳбари ойлаб ишга келмасмишу, лекин зарарга ҳам алоқаси бўлмасмиш...
149 читали · 6 лет назад
«Озодлик» ва «Кабминдаги Ойбек»лар ҳақида
1. Кеча бир видеони бир марта кўриб қўйишни тавсия қилгандим. Видеодаги «Кабминдаги Ойбек», муштарийларнинг ёзишича, 2015, 2016 ёки 2017 йилдаёқ фош этилган экан. Кечаги видеонинг аввалгиларидан фарқи — у Бернора Қориева ҳақидаги тафсилотлар билан тўлдирилган. Муштарийларга раҳмат! 2. Хос суҳбатни рухсат сўрамай, огоҳлантирмай ёзиб олиш, сўнг уни эълон қилиш, камига бошқача талқинларга сабаб бўладиган даражада ўзгартириб, гапларни контекстдан юлиб олган ҳолда эълон қилиш — этикага ҳам, қонунга ҳам, одамгарчиликка ҳам зид. Агар «Озодлик» шундай қилган бўлса, унинг бу иши қораланиши керак; агар ЎзА шундай қилган бўлса, ЎзАнинг бу иши қораланиши керак...
298 читали · 6 лет назад
Ғалаба куни
Матн — @HistoryPorn’ники, сал-пал қисқартирилган қуйидаги таржима — меники. Бу — етим-есирлар, майиб-мажруҳлар, қамаллар, очарчилик, асирлар, ер билан яксон қилинган шаҳарлар, мина майдонлари, қочоқлар, озиқ-овқат карточкалари, қорахатлар, дезертирлар, осилган, оммавий қатллар, чириётган жасадлар, ўққа тутиш ва бомбардимонлар, заградотрядлар, мародёрлар, қийноқлар, зўрлашлар, одамхўрлик. Бу — Треблиника, Бухенвальд, Катинь, Бабий Яр, Ржев, Львов қирғини, Сталинград, Дрезден, Хиросима. Бу — Йозеф Менгеле тажрибалари, ГУЛАГ, 731-япон бўлинмаси, Нанкин қирғини...
435 читали · 6 лет назад