Green Card-2020: Орзулар лотереяси
Ҳар йили куз мавсумининг октябрь ойи бошланишини дунёнинг саноқли мамлакатларидан ташқари барчасининг аҳолиси интиқлик билан кутади, десак муболаға бўлмайди. Эътиборли жиҳати уларни битта ният, битта орзу ўзаро боғлаб туради. Шунинг баробарида улар бир-бирига рақобатчи ҳам ҳисобланади. Бу Америкага иммиграция қилиш ёки у ерда бир неча йил қонуний яшаб, ишлаш ҳуқуқига эга бўлиш орзусидир! Гап Green Card лотереяси ҳақида бормоқда. 2020 йили АҚШга оила билан ёки якка ҳолда қонуний равишда кўчиш имконини...