Фарғоналик ота ўз ўғлига «Муҳаммад қассоб» дея исм қўйганини билармикан?
18-апрел куни Фарғона шаҳрининг Ёрмозор ҳудудида яшовчи Мадраҳимовлар оиласида чақалоқ дунёга келди. Унга «Ливерпул»нинг мисрлик ўйинчиси Муҳаммад Салоҳга ҳавас қилиниб, Муҳаммадсаллоҳ деб исм қўйилгани ҳақида аввалроқ хабар берилганди. Муҳаммад Салоҳнинг ҳозирги кундаги ўйинидан барчамиз роҳатланяпмиз. Фарзандим туғилишидан 3-4 кун аввал дўстларим билан суҳбатлашиб турган эдик. Кўпроқ биз футбол мавзусида гаплашамиз. Яқин кунларда фарзандли бўлишимдан хабарлари бор эди. Шунда Жамшид исмли дўстимиз таклиф қилди исмини Муҳаммадсаллоҳ қўйгин деб...