Ҳафтанинг яхши ва ёмон хабари
Олдиндан айтиб қўяй – сиз бу икки хабардан бохабарсиз, шунинг учун қуйидаги фикрларни шахсий муносабат сифатида қабул қилинг. Мутолаани нисбатан яхшироқ кайфият билан якунлаш учун, келинг, гапни ёмон хабардан бошлаймиз. Фақат монополия бекор бўлди, қолгани ўз ҳолича қолди. Юридик шахс номидаги машинани ҳайдаётган жамики ўзбекистонлик энди ҳар икки йилда бир малака ошириши ва ёнида малакаси ошиб қолгани ҳақидаги бир парча қоғозни олиб юриши шарт. Ҳукуматнинг сентабрдаги қарори малака ошириш ҳуқуқини...