Найти в Дзене
Эътибор қилганмисиз кўзингизга бирор нарса учиб келса ёки сачраса ўзингиз кутмаган тарзда кўзлар юмилиб, ўша нарсадан кўзлар ҳимояланади. Ёки бирор бошқа вазиятда инсон шунчалик тез ҳаракат қиладики, масалан, йиқилаётган болани у ерга етиб тушгунча ушлаб қолади. Аслида ахборот ташқи сезги рецепторларидан мияга бориб, мияда организмни ҳимоя қилиш кераклиги тўғрисида ахборот шаклланиб, ушбу ҳимоя шакли тўғрисидаги буйруқ тегишли аъзоларга етказилади. Яъни шу сонияларни ичида ахборот мияга бориб, қайта ишланиб, қайтиб келади. Ҳимоя тизимининг бунчалик тез ишлашига албатта нервларнинг ўтказувчанлиги ҳам катта аҳамиятли. Нерв импулслари мияга қараб ёки аксинча йўналишда 120 м/с ёки 432 км/соат тезликда ҳаракатланади. Шу сабабли ҳам бу жараён учун сониялар ҳам сарфланмайди. Агар шу тезликни ўзгариши билан борадиган қандайдир касалликлар бўлса ўз навбатида организмнинг реакцияси ҳам сезиларли пасаяди.
2 года назад
Ракни олдини олиб бўлмайди
“Ракни олдини олиб бўлмайди” дегани бекарчи гап. Ракни сезиларли даражада камайтириш мумкин. Алкоголдан, никотиндан узоқроқ юриб, спорт билан шуғулланиб, қуёш нурларининг тўғридан-тўғри тушишидан сақлансангиз мутаҳассисларнинг фикрича 70%гача рак бўлиш эҳтимолини камайтиради. Доимий тиббий кўрик ҳам асосий талаблардан бири. Шунда мабодо рак бўлса ҳам эртароқ аниқлаб, эртароқ даволаниб, ракдан бутунлай қутулиш мумкин. Ўзи ракни қанча эрта аниқланиб, даволанса, яъни атрофга тарқалмай туриб, даволанса, шунча самарали бўлади...
3 года назад
Туғруқдан кейин жинсий ҳаётни тиклаш
Кўпгина оилаларда туғруқдан кейинги жинсий ҳаёт тубдан ўзгаради. Бу чарчоқ, уйқусизлик ва оиладаги янги меҳмонга боғлиқ руҳий ўзгаришлар билан боғлиқ. Болалар катта бўлгач, жинсий алоқа учун етарли вақт бўлганда эса, ҳоҳиш бўлмайди. Бундай ҳолатда нима қилиш керак? Социологлар ўтказган сўровномада 86% эмизикли аёллар жинсий ҳаёти нормада эмаслигини билдирган. Ўсмир болаларга эга 73% жуфтликлар эса ўша – туғруқдан кейинги даврдан бери жинсий ҳаёт аввалгидек эмаслигини айтишган. Бу албатта саломатликда ўз изини қолдирмай қолмайди...
3 года назад
Балиқ ёғи семиртирмайди
Ёғли балиқларни истеъмол қилиш инсондаги моддалар алмашинувини тезлаштиради ва вазн камайишига сабаб бўлади. Киото Универститетида ўтказилган тажрибалар натижасида балиқ ёғи истеъмоли инсонни семиртирмаслиги, аксинча оздириши тўғрисида хулосага келинган...
3 года назад
Озоннинг ҳавф дозаси қанча?
Жуда кам дозада озон ҳавфли эмас. Бироқ жуда кўплаб оксидланиш реакцияларида иштирок этиши, эркин радикаллар ҳосил бўлиши билан ҳавфли. Организмга озонни кўп таъсир қилиши эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Озонни ҳавфларидан бири нафас йўлларига бевосита таъсири. Яъни нафас йўлларини таъсирлантиради. Озон бўйича мейёрий кўрсаткичлар: - Аҳоли яшаш жойида атмосфера ҳавосида бир марталик мумкин бўлган максимал доза: 0.16 мг/м3; - Аҳоли яшаш жойида атмосфера ҳавосида бўлиши мумкин бўлган максимал суткалик ўртача миқдори: 0...
3 года назад
Если нравится — подпишитесь
Так вы не пропустите новые публикации этого канала