Найти тему
16 подписчиков

​​#OGOHLIK


Кундалик ҳаётимизда, иш жойимизда электр иситиш қурилмаларига доимо эҳтиёж сезамиз. Шундай экан, ҳар қандай ҳолатда эҳтиёткорликни йўқотмасдан, улардан самарали ва хавфсиз фойдаланиш қоидаларига қатъий амал қилишимиз зарур.
Электр жиҳозларни ишлатишдан олдин улардан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар билан танишиш, қисқа туташув ва ёнғиннинг олдини олиш учун ҳимоя қурилмаларидан фойдаланиш, ҳар доим музлаткичларни орқа томонидаги чангларни тозалаш, электр иситкичларни ёнадиган жойларга қўймаслик, уйдан чиқаётганда электр жиҳозларини ўчириш хавфсизликнинг асосой омиллари ҳисобланади.

Агар электр жиҳозидан ёнғин чиқса, қутқарувчиларнинг 101 ёки 1050 телефон рақамларига дарҳол қўнғироқ қилиш тавсия қилинади.

Ҳар қандай кўнгилсиз ҳодисаларга одамларнинг тайёр эмаслиги сабабчидир. Хонадонингизда, иш жойингизда электр энергиясидан тўғри фойдаланаяпсизми, хавфсизлик қоидаларига риоя қилаяпсизми? Бу ҳақда ўйлаб кўринг. Камчиликларни бартараф этишга шошилинг. Ўзингиз ва оила аъзоларингизнинг хавфсизлигини таъминлашдаги масъулиятни унутманг, азиз юртдошлар!

Jizzaxnews каналимизга уланиш учун расмий манбалар

I ✅ WEB I ✅ Telegram I ✅ Youtube
I ✅ Facebook I ✅ Dzen
​​#OGOHLIK  Кундалик ҳаётимизда, иш жойимизда электр иситиш қурилмаларига  доимо эҳтиёж сезамиз.
Около минуты