Найти в Дзене
2 подписчика

Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Иш ҳақи соатига 150 минг сўмдан


Ўзбекистонликлар Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Номзодларга қуйидагича талаблар қўйилган:

18-45 ёш, рус ёки инглиз тилини билиш, қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича тажриба, судланмаган.

Иш ҳақи (ишбай): соатига 10 фунтстерлинг ( тахминан 150 минг сўм)дан бошланади. Фуқаро ҳисобидан:

Агентлик хизмати, ўқитиш ва кўниктириш учун БҲМнинг 5 баравари;
виза тўлови 5 млн сўм ;
авиачипта.

Номзодлар 10 ноябрь соат 9:00 дан 11 ноябрь соат 9:00 гача labormigration.uz да рўйхатдан ўтиши лозим. 13-14 ноябрь кунлари рўйхатдан ўтган номзодларнинг электрон почтасига рус тили бўйича онлайн тестга ҳавола ва уни топшириш шартлари юборилади. Тестдан муваффақиятли ўтган номзодлар иш берувчи билан суҳбатга чақирилади.

Ўзбекистонликлар Буюк Британияга ишга таклиф этилмоқда. Иш ҳақи соатига 150 минг сўмдан  Ўзбекистонликлар Буюк Британияга мавсумий қишлоқ хўжалиги ишларига таклиф этилмоқда.
Около минуты