2 подписчика
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ОТМ лицейи битирувчилари шу ОТМга тест синовисиз қабул қилиниши мумкин
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қишлоқ хўжалиги вазирининг «Аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг битирувчиларини ушбу олий таълим муассасаларига якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги буйруғи лойиҳаси жойлаштирилди.
Лойиҳага кўра, аграр соҳадаги олий таълим муассасалари қошидаги академик лицейларнинг барча фанлар бўйича юқори натижаларга эга битирувчилари ушбу олий таълим муассасаларига кириш тест синовларисиз, якка тартибда суҳбат ўтказиш орқали, тўлов-контракт асосида, қабул параметрларидан ташқари ўқишга қабул қилинади.
Около минуты
7 ноября 2023