Нега АҚШ ҳар доим Исроилни дастаклайди? АҚШ ва Исроил муносабатлари ҳақида
Америка Қўшма Штатлари ва Исроил давлати ўртасидаги муносабатлар узоқ ва мураккаб тарихга эга бўлиб, у 1948 йилда Исроилнинг ташкил топиши билан бошланган. Шундан бери АҚШ ва Исроил стратегик ҳамкорларга айланиб, сиёсат, иқтисод, мудофаа ва маданият соҳаларида ҳамкорлик қилиб келади. Бироқ, икки давлат ўртасидаги муносабатларга араб-исроил можароси, Қуддуснинг статуси, Фаластин масаласи ва Эрон ядро дастури каби турли омиллар ҳам таъсир кўрсатади.
Тарих, контекст. Бошланғич нуқта. АҚШ президентларининг...