Найти в Дзене
Jizzaxnews

Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жадаллаштирилади

Президент қарорига кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди: - ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш; - 2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш; - Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорларни янгилаш; - Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади. - Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонига Янги Жиззах

Жиззах вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш жадаллаштирилади

Президент қарорига кўра, қуйидагилар Жиззах вилоятини 2026–2027 йилларда барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий мақсадлари этиб белгиланди:

- ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми йиллик ўртача 8,5 фоизга, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,8 фоизга, бозор хизматлари ҳажми 13,2 фоизга ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми 4,6 фоизга ўсишини таъминлаш;

- 2026 йилда ишсизлик даражасини 3 фоизга ва камбағаллик даражасини 2,8 фоизга тушириш, Жиззах шаҳри, Шароф Рашидов, Бахмал, Ғаллаорол, Дўстлик, Зомин ва Зафаробод туманларини камбағаллик ва ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш;

- Бахмал, Ғаллаорол, Зомин, Фориш ва бошқа туманларнинг 57 та боғдорчиликка ихтисослашган маҳаллаларида 5 минг гектар эски боғ ва токзорларни янгилаш;

- Шароф Рашидов, Дўстлик, Ғаллаорол, Арнасой ва Зафаробод туманларида 40 та маҳаллани ўз фаолияти билан қамраб олувчи 5 та тадбиркорлик марказлари ташкил этилади.

- Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов тумани ўртасидаги 40 гектар бўш ер майдонига Янги Жиззах шаҳрини жойлаштириш ҳамда унда 1 200 хонадонли 50 та кўп қаватли уйларни қуриш.

Каналимизга обуна бўлинг ва энг сўнгги янгиликларни кузатиб боринг

Jizzaxnews |Тelegram  | Facebook | Dzen | YouTubе