Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

БЕМОРХОНАДА

— Доктор, раҳмат сизга. Агар сиз бўлмаганингизда 5 йил аввал ўлиб кетган бўлардим. — Нималар деяпсиз бемор?! Сизга раҳмат. Агар сиз ўлиб кетганингизда, мен ҳалиям эски Матизни ҳайдаб, Каптивани орзу қилиб юрган бўлардим. *** Стоматология поликлиникаси йўлагида асабийлашиб сигарет чекиб юрган врачни учратган ҳамшира ундан сўрабди: — Нима бўлди, тинчликми? Беморингизни тишлари жуда ёмон аҳволдами? Врач асабийлашиб дебди: — Қани энди шундай бўлганида... Беморимни ҳамма тишлари соғлом, лекин уни пуллари кўп!!! *** Бир аёл шифокорга келиб шикоят қилибди: — Эрим туни билан уйқусида гапириб чиқяпти. Шифокор: — Хавотир олманг! Бир дорини ёзиб бераман. Шундан ичиринг, гапирмай ухлайди. Аёл: — Йўқ доктор! Эримга гапларини аниқ гапирадиган доридан ёзиб берақолинг... *** Бир аёл шифокор ёнига келиб дебди: — Доктор менга ёрдамингиз керак! — Нима шикоятингиз бор? — Тўйдан кейин кўзим умуман пулларни кўрмайдиган бўлиб қолди... *** Врач беморга деди: — Сизнинг касаллик варақангизни кўздан

— Доктор, раҳмат сизга. Агар сиз бўлмаганингизда 5 йил аввал ўлиб кетган бўлардим.

— Нималар деяпсиз бемор?! Сизга раҳмат. Агар сиз ўлиб кетганингизда, мен ҳалиям эски Матизни ҳайдаб, Каптивани орзу қилиб юрган бўлардим.

***

Стоматология поликлиникаси йўлагида асабийлашиб сигарет чекиб юрган врачни учратган ҳамшира ундан сўрабди:

— Нима бўлди, тинчликми? Беморингизни тишлари жуда ёмон аҳволдами?

Врач асабийлашиб дебди:

— Қани энди шундай бўлганида... Беморимни ҳамма тишлари соғлом, лекин уни пуллари кўп!!!

***

Бир аёл шифокорга келиб шикоят қилибди:

— Эрим туни билан уйқусида гапириб чиқяпти.

Шифокор:

— Хавотир олманг! Бир дорини ёзиб бераман. Шундан ичиринг, гапирмай ухлайди.

Аёл:

— Йўқ доктор! Эримга гапларини аниқ гапирадиган доридан ёзиб берақолинг...

***

Бир аёл шифокор ёнига келиб дебди:

— Доктор менга ёрдамингиз керак!

— Нима шикоятингиз бор?

— Тўйдан кейин кўзим умуман пулларни кўрмайдиган бўлиб қолди...

***

Врач беморга деди:

— Сизнинг касаллик варақангизни кўздан кечириб, қўрқиб кетдим.

— Нега? Ёмон дардга чалинибманми?

— Ундан ҳам баттар!

Бемор ҳушдан кетиб йиқила бошлаганди, врач қўшиб қўйди:

— Ўзингизни босинг! Сиз яшайдиган тумандаги беморларга бизнинг поликлиника хизмат кўрсатмас экан, холос.

***

Янги очилган шифохонада эълон ёзиб қўйилибди:

“Биз сизнинг дардингизга шифо топсак, сиздан 50 минг сўм бўлади. Агар топа олмасак, бизнинг шифокорларимиз сизга 100 минг сўм пул беришади. Кафолатланган!”.

Эълонни ўқиган йигит шифокорларни лақиллатиш мақсадида кириб дебди:

— Доктор, мени таъм билиш қобилиятим йўқолди.

— Мана бу дамламани ичиб кўринг бемор.

— Ие, нималар қиляпсиз?! Ахир бу бензин экан-ку!

— Ана, таъм билишингиз ўзингизга қайтди. 50 минг тўлаб кетинг.

Эртаси куни “бемор” йигит яна келиб, “Бугун докторни чув тушираман” деб:

— Доктор, мени кўзларим кўрмаяпти.

— Кечирасиз бемор! Бу дардингизни даволай олмасак керак. Мана сизга 100 минг сўм, шифохона ҳисобидан.

— Шошманг! Бу ерда 50 минг сўм-ку!

— Табриклайман!