~~~~~С И Й Р А Т~~~~ Ҳаким ЗОКИР Одатда ота-бола бирйӯла шеърият йӯлидан йӯналувчи шоирлар унчалик кӯп учрамайди. Мен номлаётган ота-болалар эса ҳамқишлоқларим. Ота - Шукруллахон Авлиёзода (руҳлари шод бӯлсин) Қирғизистоннинг Лайлак ноҳияси Тагоб қишлоғидан Тожикистоннинг Хужанд ноҳияси Овчиқалъача қишлоғига оиласи билан кӯчиб келади, қишлоқдаги 37-ӯрта мактабда китобхоначи, ӯзбек тили ва адабиёти ӯқитувчиси вазифаларида то нафақага чиққунча фаолият юритади. Шоир мактабдаги адабиёт тӯгарагига раҳбарлик қилар, ёшларни ижодкорликка даъват этарди. Унинг ҳуснихати билан тенглашадиган ёзув йӯқ эди десам, ишонаверинг. Район деворий газеталари кӯригида устоз бош бӯлган "Ёш ленинчи" ҳамиша мукофотли ӯринни эгалларди. Шукруллохон ака каминада қаламкашликка рағбат уйготган энг яқин маслаҳатгӯйим ҳам эди. 15 йилча устозу шогирдлар гапхӯрлик қилдик. Даврамизда барчамизнинг устозимиз, филология фанлари номзоди, Тожикистонда хизмат кӯрсатган ходим, Тожикистон, Ӯзбекистон ва Қирғизистонда