Ҳаким ЗОКИР "ДАДАМ УЙДАН ТОПИЛДИ"! Телефон, интернет кӯпайган бу замонда икки дунё бир қадам бӯлиб қолди. Э, кечирасиз, икки қадам ҳам эмас. Уч кун олдин Европанинг Швеция давлатида яшовчи шоир ва журналист укахоним ва узоқроқ қариндошим Юсуф Расулдан мессенжер орқали хат келиб қолди: "Ака, уч кундан буён дадамдан хабар йӯқ. Панжакентдан чиқиб Хужандда йӯл олган эканлар. Бирорта санаторияда дам олиш ниятлари бор экан. Аммо қаерга жойлашганлари номаълум, телефонлари уч кунки ӯчиқ. Таниш-билишлардан сиз ҳам суриштирсангиз-чи, хавотир бӯлаяпмиз. Ному насаблари - Асатилла Расулов..." Рости гап, мен ҳам бир оз хавотирландим, кейин ӯзимни ва ҳам Юсуф Расулни тинчлантирдим: "Ҳожи бобом ҳушёр одам, хавотирликка ӯрин йӯқ. Суриштирамиз, албатта, топамиз!" У ёқ-бу ёқдан суриштирдим. Уч-тӯрт соатлардан кейин Панжакентнинг Чорбоғ қишлоғида яшайдиган журналист Раҳимберди Бердиевдан хабар келди: "Ҳожи бобо пролетарлик собиқ курсдошлари Абдусалом ака билан аввал Тожик денгизи бӯйидаги "Соҳил