Титрдаги “Аббос-Мустан” номлари муҳаббатнинг азоблари, шубҳаю изтироблари билан уйғунлашган детективни томоша қилиш мумкинлигини билдиради. Ҳаммаси ҳаётдагидек! Уларнинг янги воқеаси ҳам ҳаётий ҳодисаларга асосланган. Бу воқеа бейсболчи Коб Брайаннинг ҳаётида юз берган. Аммо бу Голливуд фильмларидан кўчирма эмас. Фильмнинг шиори шундай: “Аёллар оламида уларнинг қоидалари бўйича ўйна, йўқса...” Акшай Кумар Раж Малхотрани ўйнаган. У телеалоқалар саноатида омадли бизнесмендир. У ҳақиқий замонавий қаҳрамон: кўркам, бой, ақлли. Аммо унинг тақдири зулмат билан қопланган: ҳаммаси исботланмагунча, ҳеч кимни айблаб бўлмайди. Аммо шуниси қизиқки, унинг тақдирида айбсиз айбдор бўлиш ёзилган. Карина Капур Прияни талқин қилган. У ишда ҳам, ҳаётда ҳам дўст тимсоли. Унинг муҳаббати ва ишончи Раж учун энг катта кўмак. Иродаси кучли Прия қандай роль ўйнашни билади. Севимли ёр ва рафиқа ролини ўйнашдан ташқари, у севгилиси учун нажот фариштасига айланади. Приянка Чопра Сония Шармани ўйнаган. Мақсадига қ