~~~~~~УҲУМ - ТОЖИК ВА ӮЗБЕКЛАРНИНГ ҚАДИМИЙ ДИЁРИ~~~~~~
Телефоним телеграмига жиззахлик устоз ва ҳамкор Абдукарим Шариповдан бир хабар келганини ӯқидим ва телевизор томонга шошдим. "Маданият ва маърифат" телеканалида Нурота тизма тоғлари этагидаги Уҳум қишлоғи тӯғрисидаги кӯрсатув бошланган экан.
Бу Ӯзбекистоннинг Жиззах вилоят Фориш туман Нурота тоғ этагида жойлашган ва тожиклар яшайдиган гӯзал гӯша бӯлиб, шу йилнинг апрель ойида республикада ӯтказилган китобсеварлар ҳафтаси муносабати билан биз, Суғд вилояти Ӯзбеклар маркази вакилларининг ҳам қадами теккан эди.
Ӯшанда академик ёзувчи Нурали Қобул, самарқандлик шоир ва журналист, "Дурдонаҳои шарқ" журнали бош муҳаррири Исмоилзода, Жиззах тожик миллий маданий маркази раиси Абдукарим Шарипов ҳамда камина уҳумликлар наздида чиқиш қилгандик.
Уҳум тоғ этагидаги 7 минг, асосан тожиклар яшайдиган қадимий маскан. Муаррихлар айтишича, тарихи 2,5 минг йилларга бориб етади. Македониялик, араб, мӯғул босқинчиларининг назари тушган ва қадами етган.
Номининг келиб чиқиши тӯғрисида ҳар хил фаразлар бор. Шулардан бири: гӯё қадимий ӯнта ӯн хил ранг солинган хум бӯлган ва ном шундан келиб чиққан.
Уҳум аҳолиси Бухоро томонлардан келиб қолишган дейишади. Шу боис, Уҳум гӯё Бухоронинг бир дарвозаси саналган эмиш. Бурун икки масжид-мадраса бӯлиб, ӯғил ва қиз болалар алоҳида ӯқитилган экан. Ҳозир қишлоқда учта таълим мактаби мавжуд. Тожик тилида барча дарсликлар билан таъминланишган ӯқитувчилар етарли.
Уҳумликлар ҳунарманд эл бӯлишган, қадимий расм-русумларни анъана сифатида давом эттириб келишади. Қадимий ғор, курашчи паҳлавонлар, кӯпкаричилари билан машҳур.
Уҳум тожиклар қишлоғи, лекин ӯзбеклар билан аралашиб яшашади, қиз бериб қиз олишади, тӯй-маракалари бир хил. Ӯзбек тилида гапирмайдиган уҳумлик тожик йӯқ...
Телевизион кӯрсатувни кӯриб, ҳузур қилдим. Ӯзимга таниш шахслар: Абдукарим Шарипов, Ӯзбекистон тожик миллий маданият маркази раиси Гуландом опа Субҳонова, журналист дӯстим Анорбой билан учрашиб, суҳбатлашгандай бӯлдим.
Дарвоқе, туризм масканига айланаётган Уҳум тӯғрисидаги бу кӯрсатув эртага, 16 июль, соат 11у 20 дақиқада такроран кӯрсатилар экан. Ҳаваси келганлар, марҳамат, томоша қилинг.
(Телевизордан телефонда олинган расмлар сифатидаги камчиликлар учун узр сӯрайман).