***
Инсонга берилган барча-барчаси,
Барча лаззатларнинг ҳудуди йӯқдир.
Қачон очилганда ҳаёт дарчаси,
Барчасидан балки кӯнгиллар тӯқдир.
Латофат, назокат, бунда кӯпаймоқ,
Тунги қийноқлари берилган ҳадсиз.
Ӯнта бӯлса ҳамки ӯрнида бӯлмоқ,
Баъзан ҳаёт кечар тамом шафқатсиз.
Берилса ҳайвонот оламига гар,
Ҳадису ҳудудсиз кӯпаймоқ нохос.
Агар шундай бӯлса ҳаётда агар,
Яшамоқдан қайтиб кетарди ихлос.
Шундай бӯлса ногоҳ ернинг юзини,
Босиб кетармиди қумурсқа битлар.
Очирмай қӯярди ҳаёт кӯзини,
Босиб кетар эди эшшагу итлар.
"Ёзда ҳаво совийди, Ер касал бӯлса болам" - деди Ҳасан бобом.
Осмон касал бӯлган тӯғри айтдингиз,
Ер ҳам касал бӯлган ахир, бобожон.
Оғир хаёлда хӯрсиниб ботдингиз,
Бугун давосини излар ҳар бир жон.
Майсалар ҳам дардман очади кӯзин,
Булоқдан оқади лиммолим заҳар.
Ғунча ҳам очмайин қӯйдику юзин,
Завқ ҳам бағишламас энди тонг- саҳар.
Тупроқнинг юзини шӯр босиб кетган,
Баъзида етилмай қолар мевалар.
Одамлар ӯзга бир манзилга етган,
Ӯзгариб кетган бу тиллар, шевалар.
Ҳаддидан ошгандир бандаи мумин,
Барчаси яралган ёппа таларга.
Бир - бирин танимай қолган бу қавм,
Ӯрганди қозоннинг тагин яларга.
Бошлади қайси бир Худо бехабар,
Пахта пайкалига сажда этмоқни.
Оқ олтиним деди, олтин деди зар,
Ва тиллога қӯшиб заҳар ютмоқни.
Бойвачча этмади олтин - тиллолар,
Ҳафтага бир марта оғзи кӯрар гӯшт.
Ёғилди турли хил офат балолар,
Эгнида шӯрлаган чопон, жандапӯшт.
Йил ӯн икки ойку заҳарланган ер,
Туни билан сийлар пахта деб ризқим.
Даладан кеч қайтар хотин ва эр,
Болалари ӯйнаб ӯтирар қийқим.
Инқилоб дединг, сен Шӯром дединг,
Доҳийдан "эрк" олган буюк давлатга.
Доҳийчалар билан сен бирга эдинг,
Тупуриб турганда бу салтанатга.
Қон бер деди фақат ерга қон керак,
Қонга сиғинмаган шахсдир нолойиқ.
Ҳамон ваҳимада урар бу юрак,
Ҳамон қон қучади бунда халойиқ.
Ана шу қонларнинг дуди бу болам,
Заҳар - заққум бӯлиб заминга синган.
Ер ҳам касал бугун, бемордир олам,
Осмон тӯла заҳар ёмғирлар тинган.
Тангри ёмонликлар тиламас зотан,
Азалдан хом сутни эмган бу банда.
Оёғинг остида топталар ватан,
Соғ жойи қолдими бемор бу танда.
Яхшилар бор бӯлсин дунёда ӯғлим,
Ӯша мувозанат тутган борлиқни.
Осмон тоза бӯлар, майсалар сӯлим,
Тонг саҳар тутади сенга ёрлиқни.
Барчанинг умиди кӯпдир дунёда,
Бир куни покиза бӯлгувси олам.
Барча яхшиликлар бӯлгай зиёда,
Келажак бешиги қон эмас болам.
МАҲМУД ЖӮШҚИН.
ҚАТАҒАН 1991 йил.
АЗОБ ВА ҚИСМАТ.