Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Парвоз

Изғиринлар устидан  Елар менинг Ғиротим. Қайга учмак керакдир –  Билар менинг Ғиротим! Қанотларин остида Мовий шамол гувиллар, Гувиллайди ўрмонлар, Тоғу дара, овуллар. Пастда қолар қишлоқлар, Қинғир–қийшиқ йўллар ҳам, Умри бир жойга банди Муқим қотган кўллар ҳам. Сайрон булутлар эса Интиқ боқиб турарлар. От кўзида поёнсиз Кенгликларни кўрарлар. Нилий фазо қўйнида  Елар менинг Ғиротим, Қайга учиб борар у? Билар менинг Ғиротим! Кенг манглайга юлдузлар Келиб қўнар доимо, Гоҳо Етти Қароқчи, Гоҳ Чўлпону гоҳ Зуҳро. Балки Етти Қароқчи  Ўғирламоқ истайди? Шундан уни юр дея Қайларгадир қистайди? Балки Зуҳро – нозларда  Парвариш топган пари  Қабоҳатсиз кенгликда  Айлар уни сарсари? Балки Чўлпон юлдузи  Қулоғига чалар бонг: “Кўряпсанми, тонг отар! Отмакдадир гўзал тонг!” Эй тулпорим, учарсан, Ўт чақнатар туёғинг, Нечун? Ёки тегдими Ер сатҳига оёғинг? Гўрўғли измида сен Эрурсан учқур қанот. Шоҳқаландар олганда Туркистон шаҳрини бот, Таъзим этди сенга у  Ўмровингга кифт қўйиб, Авазни қанча суйс

Изғиринлар устидан 

Елар менинг Ғиротим.

Қайга учмак керакдир – 

Билар менинг Ғиротим!

Қанотларин остида

Мовий шамол гувиллар,

Гувиллайди ўрмонлар,

Тоғу дара, овуллар.

Пастда қолар қишлоқлар,

Қинғир–қийшиқ йўллар ҳам,

Умри бир жойга банди

Муқим қотган кўллар ҳам.

Сайрон булутлар эса

Интиқ боқиб турарлар.

От кўзида поёнсиз

Кенгликларни кўрарлар.

Нилий фазо қўйнида 

Елар менинг Ғиротим,

Қайга учиб борар у?

Билар менинг Ғиротим!

Кенг манглайга юлдузлар

Келиб қўнар доимо,

Гоҳо Етти Қароқчи,

Гоҳ Чўлпону гоҳ Зуҳро.

Балки Етти Қароқчи 

Ўғирламоқ истайди?

Шундан уни юр дея

Қайларгадир қистайди?

Балки Зуҳро – нозларда 

Парвариш топган пари 

Қабоҳатсиз кенгликда 

Айлар уни сарсари?

Балки Чўлпон юлдузи 

Қулоғига чалар бонг:

“Кўряпсанми, тонг отар!

Отмакдадир гўзал тонг!”

Эй тулпорим, учарсан,

Ўт чақнатар туёғинг,

Нечун? Ёки тегдими

Ер сатҳига оёғинг?

Гўрўғли измида сен

Эрурсан учқур қанот.

Шоҳқаландар олганда

Туркистон шаҳрини бот,

Таъзим этди сенга у 

Ўмровингга кифт қўйиб,

Авазни қанча суйса,

Сени–да шунча суйиб….

Шоир учун сен – Илҳом,

Ки, уфққа учмишдир.

Ахир ул ҳам ўз бағрин

Самоларга очмишдир.

Унинг–да сен сингари

Қанотлари бор, мағрур!

Қанотлари бир улкан,

Ўзига ҳам юк эрур...

Ана, учар! Ҳайбатли

Илҳом дулдули учар!

Тинса бўрондай тинар.

Кўчса қоядай кўчар!

Қаршисида тўфонлар,

Бало–қазолар бекор!

Ул ёзда кузни кўргай,

Қишнинг забтида – баҳор!

Мутлоқ унга демасман:

“Қуйи тушгил, қуйироқ!”

Истамасман, ёнимдан

Кетмагин ҳам кўп йироқ.

Ана, учар! Ҳар тараф

Рангин оҳанг таралмиш:

Юриш учун эмас, у – 

Парвоз учун яралмиш!

               ✍️ Муҳаммад Али

Марҳамат, телеграм каналимизга ҳам обуна бўлинг!

🌐 https://t.me/muhammadaliijodi