🇸🇱 **** Шоирман.Қаламим қўлимда Ватан, Юрагимда Ватан,кўнглимда Ватан. Илҳом бахш этару дилдан ғам кетар, Жудаям кўркамда сўлимда Ватан. Тарихнинг бир куни минг китоб бўлар, Синчиклаб ўргансанг ундан кўп бўлар, Охири нурафшон бир офтоб бўлар Бахтиёрлик берар йўлимда Ватан. Яхши таъссурот бор завқ ҳаяжон бор, Шукуҳли кун бордир шараф ва шон бор, Мустаҳкам эътиқод метин имон бор, Ишончли қўлларда,элимда Ватан. Ойбарчин ҳаёси қизларимда бор, Табассум мамнунлик,юзларимда бор, Алпомиш бизлардан бўлди миннатдор, Бордир шойи белбоғ белимда Ватан. Дунёда чиройли бой тилдир Ўзбек, Миллион юлдузли ой тилдир Ўзбек, Мана мен Ўзбекман,ўғилдир Ўзбек, Навоий каломи тилимда Ватан. Амир Темир бобом буюк саркарда, Юриб ўтгандайдир қилдай лангарда, Ғолиб бўлиб ҳеч ҳам тушмас тиллардан Қудрати эдида билимда Ватан. Достон ёзар бўлсам кетаман жўшиб, Юргандай бўламан осмонда учиб, Муҳаббат туйғусин қўяман қўшиб, Ҳар битта бобида,бўлимда Ватан. Гўзал кўринади менга ҳамма ёқ, Даштда қўй боқаман