=="Хужанд ҳангомалари"дан Устозим, Тожикистон ӯзбек адабиётининг чинорларидан бири, ҳамиша ҳазилу мутойибага ҳозир таниқли шоир ва таржимон Шариф Нуриддинга Тошкентдан, Жиззаху Намангандан муаллифлари дасхатлари билан олиб келган янги китобларимни кӯрсатдим. - Ҳожи ака, бу китобларни ӯқигандирсиз-а? - Йӯқ, ука! Мен ёзувчиман, фақат ёзаман!