Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Исён

*** Исён билан туғилдим чоғи,   Эътироздан чиқмади бошим,  Қонга тўлгач кўзим қароғи,   Додга тўлди бутун бардошим.   Тингламоққа бир дил топмайин,   Умрим бўйи изладим не-ни?   Тинчланаман сўнгги лаҳзамда,   Яратганим кечирсанг мени.  Тақдиримда ушмандоқ битик,   Йўқотишлар галига етдим,    Сени севган кунимдан  бошлаб,   Ишқга жоним бахшида этдим. Эмди сенинг галинг ё Рабим,   Бошла мен чин ишқинг сари,    Ҳақни таний келмасдан бурун,   Ато мерос ўлим хабари!

Шоир Йигитали НУР
Шоир Йигитали НУР

***

Исён билан туғилдим чоғи,  

Эътироздан чиқмади бошим, 

Қонга тўлгач кўзим қароғи,  

Додга тўлди бутун бардошим.  

Тингламоққа бир дил топмайин,  

Умрим бўйи изладим не-ни? 

 Тинчланаман сўнгги лаҳзамда,  

Яратганим кечирсанг мени. 

Тақдиримда ушмандоқ битик,  

Йўқотишлар галига етдим,  

 Сени севган кунимдан  бошлаб,  

Ишқга жоним бахшида этдим.

Эмди сенинг галинг ё Рабим,  

Бошла мен чин ишқинг сари,  

 Ҳақни таний келмасдан бурун,  

Ато мерос ўлим хабари!