Найти тему
Илҳом ШЕР

Наҳот нурсиз қолган аҳир юлдузлар...

Маҳмуд Жӯшқин

(Ассалому алайкум азиз юртдошлар фейсбукдаги қадрдонлар устозлар шеърият шайдолари. Ҳаммага хайрли тонг бугунги кунингиз хайрли барокатли яхши кайфиятда ӯтсин. Эрталабдан кунглигизга ёқадиган Оллоҳнинг мужизалари табиатнинг чиройли манзаралари сизга бӯлсин. Хонадонларингизда ҳамиша тӯй бӯлсин хизматингларингизни қилайлик.ШОИР МАҲМУД ЖӮШҚИН АКАМНИ ҲАҚЛАРИГА ДУО ҚИЛИБ ҚӮЯСИЗЛАР. Дададон Қосимов)

-2
-3
-4

***

Наҳот нурсиз қолган аҳир юлдузлар,

Севинч ёшин билмай термулар кӯзлар, 

Беҳаёга бурилганми бу кӯзлар,

Қадрият, қаёққа йиғлаб кетяпсан?

Бу юраклар наҳот беҳис қотганми,

Ишонч ҳам бӯғзидан лойга ботганми,

Ортингдан номардлар ё тош қотганми,

Қадрият, қаёққа йиғлаб кетяпсан?

Гӯдакларнинг доди бағринг эзгандир,

Қалбар сахросида жаллод кезгандир,

Кимдир кетмоғингни барвақт сезгандир,

Қадрият, қаёққа йиғлаб кетяпсан?

Униб чиқди ердан ноҳотки дардлар,

Бошин қӯйи солиб турибди мардлар,

Байрам қилар энди бугун номардлар,

Қадрият, қаёққа йиғлаб кетяпсан?

Ахир, нега бизни ташлаб кетяпсан?

              ***

Ҳатто харсанг тошда гиёҳлар яшнар,

Қалбида гул ӯнмас инсонлар яшар.

Гуё бехабардир бу аҳли башар,

Бир - бирин кӯнглини тополмас инсон.

Қузғун ҳам йӯл топар қузғун кӯнглига,

Тикан ҳавас қилар тикан гулига,

Наҳот тинч кетмайди ҳар ким йӯлига,

Бир-бирин кӯнглини тополмас инсон.

Жӯшқин, сенинг қалбинг дойим оқ бӯлсин,

Умринг мусаффою, йӯлинг пок бӯлсин.

Сенга қасд қилганлар рӯйи хок бӯлсин,

Бир-бирин кӯнглини тополмас инсон.

             ***

Бир кун омад кулиб боқар, ва бир кун,

Сендан йироқ кетар кетар қӯймай нишона.

Умринг лаҳзалари маъносиз бутун,

Оҳиста нурайди ёлғиз кошона.

Тақдирдан норози бӯлгил бӯлмагил,

Ҳаёт ӯтиб борар, бешавқат карвон.

Шодлик тарк этсаю, ғамнинг кӯзлари,

Сенинг оромингга қадалса ҳайҳот.

Жонингдан ӯтса гар дӯстинг сӯзлари,

Ишонмай турсангда, шумикин ҳаёт.

Тақдирдан норози бӯлгин бӯлмагин,

Ҳаёт ӯтиб борар, бешавқат карвон.

Жӯшқин, насиҳатга ҳали сен ёшсан,

Гарчанд елканг узра ӯттиз йиллик юк.

Кимларга гулсану, кимларга тошсан,

Гоҳида куюксан, гоҳида суюк.

Тақдирдан норози бӯлгил бӯлмагил,

Ҳаёт ӯтиб борар, бешафқат карвон.

-5

МАҲМУД ЖӮШҚИН

ҚАТАҒАН 1990 йиллар

АЗОБ ВА ҚИСМАТ.