Илҳом Шер Мен учун топилмас,ганжи бебаҳо, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. бардавом бӯлса бас,мен учун Илло, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. Эй,нокас бойман деб керилма ҳаргиз, Бекорчи ҳавасга берилма ҳаргиз, Сенинг бойлигингдан минг чандон лазиз- Халқимни тинчлиги,саломатлиги. Гадо деб устимдан кулма дилозор, Ноним еб устимлан кулма дилозор, Энг катта бойлигим шулдир,дилозор, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. Халқим омон бӯлса омонман мен ҳам, Ранги сомон бӯлса сомонман ҳам, Ё ОЛЛОҲ ҳамиша бӯлсин мустаҳкам, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. Менга на пул даркор,на дунё даркор, На юзи гул даркор,на наво даркор, Чин юрагимдан шул илтижо даркор, Халқимни тинчлиги,саломатлиги... Мен учун топилмас,ганжи бебаҳо, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. бардавом бӯлса бас,мен учун Илло, Халқимни тинчлиги,саломатлиги. ИШОНЧ Куюнма дӯстижон,куюнма ҳаргиз, Сенинг кимлигингни ҳамма билади. Орадан уч,тӯрт кун ӯтиб ӯша қиз, Барибир ёнинга қайтиб келади. Жанжаллар аразлар