Абдулло САПАЙЕВ Хабарингиз бор, жуда кўп саёҳат қиламан, бўш вақтим бўлди дегунча саёҳатга чиқиб кетаман, кўплаб давлатларда одамларни, жамиятни кузатиб бораман, ўзига хос тарзда ривожланган жамиятлардаги яшаш тарзи, муаммолари ва ўша муаммоларга қандай ечим топиши ҳақидаги ғояларни қизиқиш билан ўрганаман. Бугун япон жамиятидаги зўравонлик ва унинг ечими деб қаралган кўнгил ижарачилари, фоҳишабозлик ҳақида баъзи нарсаларни ўргандим, шу ҳақида сизларга қисқача маълумот бериб ўтаман. Японлар жуда ҳам меҳнаткаш халқ, улар ўз ишларига шу даражада бор вужудлари билан киришадиларки, ҳар бир ишни мукаммал қилишга ҳаракат қилишади, хатолар устида қайта-қайта ишлашади, умуман ишга бўлган меҳр жуда бошқача шаклланган. Япон жамиятида асосий муаммолардан бири ёлғизлик, булар ўзига жуфт топиш, учрашиб юриш, ўзига хос тарздаги “свидания”лар камроқ учрайди. Энди шу нарсалар йўқ бўлгач уларни ўрнини босадиган кўнгил ижарачилари ишлайди. Ҳар ҳолда мен уларни шундай номлаб қўя қолдим. 😅 Мен