(Ҳикоя муаллифи:Муҳаммад Амин) Пойафзал сотувчи янги келтирган молларини пештахтага жойлаштираётганди. Кўчадаги бир болакай уни кузатиб турарди. Сотувчи моллар орасидан бежиримларини ойна томонга қўяркан, болакай пештахтага яқинлашди. Болакай қўлтиқтаёққа суяниб юрса-да, кўриниши тетик эди. Сотувчи унга кўз ташлади. Шимининг чап почаси тиззасидан шалвираб турарди. Бир оёғи йўқ экан. Болакай кўргазмада турган пойабзалларга бир муддат маҳлиё бўлиб қараб турдида, дўкондан узоқлашди. Сотувчи шошиб ташқарига бош чиқариб: – Болакай! - дея чақирди. – Пойабзал олишни мўлжаллаганмидинг? Сенга мос келадиган ажойиб оёқ кийимлар бор. Болакай унга қайрилиб: – Ҳақиқатдан ҳам пойабзаллар чиройли экан, - дея табассум қилди. – Лекин менинг оёғим туғма чўлоқ. – Менимча бу аҳамиятли эмас! - Сотувчи ташқарига отилиб чиқди. – Бу дунёда ҳамма нарсаси тугал одамнинг ўзи йўқ. Кимнингдир қўли йўқ, кимнингдир оёғи. Яна кимнингдир ақли, бировнинг эса виждони бўлмайди... Болакай жим тураверди. Сотувчи эса га