МЕН ШУНДАЙ ...
Мен шундай яшадим, қўлимда қалам,
Гоҳи шўх сойларга ўхшаб ёзаман.
Гоҳи булут бўлиб кенг бу фалакни,
Яёв юриб ёлғиз ўзим кезаман.
Мен шундай яшадим, гоҳи майсадек,
Гоҳи қуёш бўлиб сочдим заррин нур.
Гоҳи фариштадек гоҳи ёсуман,
Гўёки жаннатлардан чиққан гўзал хур.
Мен шундек яшадим гоҳи йиғладим,
Гоҳи қаҳ-қаҳ отиб кулдим телбадек.
Гоҳо азоблардан бағрим тиғладим.
Гоҳида тоғ бўлдим гоҳи заррадек.
Мен шундай яшадим гоҳо бўлдим оч,
Гоҳида чўнтагим тўлганди пулга.
Гоҳи тупроқ бўлдим гоҳида ошиқ,
Гоҳида айландим бир сиқим кулга.
Мен шундай яшадим қоядек ўсдим
Бағримда улғайди митти қоялар.
Мен бир оламдирман ўзимга ўзим,
Улғайди кўксимда буюк ғоялар.
Мен шундай яшадим мехр кўрсатиб,
Бемеҳр кимсага меҳр улашдим.
Ўз йўлим топмоққа интилдим ҳар он,
Ўзим билан ўзим гоҳо курашдим.