Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Хотира

Шоир Рауф Парфи рафиқаси Сулҳида Ёлғиз (Парфиева)Билан.
Шоир Рауф Парфи рафиқаси Сулҳида Ёлғиз (Парфиева)Билан.
-3
-4
Шоир Рауф Парфи ва журналист Ҳаким зокир билан.
Шоир Рауф Парфи ва журналист Ҳаким зокир билан.

===Бир сурат тарихи

  (Ӯзбек-тожик адабий дӯстлиги саҳифаларини варақлаганда...)

~~МАНГУЛИК ОДАМЛАРИ: РАУФ ПАРФИ

  Истеъдодли шоира, кино ва театр актрисаси, маҳоратли қӯшиқчи Сулҳида Ёлғиз (Парфиева)нинг таваллуд куни муносабати билан табрик ёзиб ӯтирар эканман, унинг марҳум турмуш ӯртоғи, Ӯзбекистон халқ шоири Рауф Парфи ҳақидаги хотираларим тикланди ва йигитлик чоғимизда тушган расмларни ҳам мақоламга жойладим.

  Қадим-қадимдан ӯзбек ва тожик адабий алоқалари давом этиб келган. Бу аҳил дӯстлик ҳамиша сарҳадсиз эди. Тожик адаб аҳли Ӯзбекистонга, ӯзбек адабиёти вакиллари республикамизга тез-тез ташриф буюришарди. 

  Қуйида гӯзал Хужандимизда кечган унутилмас лаҳзалардан бири билан сизни ошно этаман.

  Тошкентлик бир гуруҳ олимлар ва адиблар баҳорда (1985-85 йиллар эди чоғимда) Хужанд(Ленинобод) пединститутига ташриф этишган эдилар. Ӯзбек тили ва адабиёти бӯлими талаба ва ӯқитувчилари ҳузурида таниқли адабиётшунос олимлар Озод Шарафиддинов ва Эргашали Шодиев ӯзбек адабиётининг шу кундаги аҳволи ва истиқболи тӯғрисидаги ширин суҳбатга бош бӯлишди. Савол-жавоб, шеърхонликлар даврага файз қӯшди. Бу учрашувда сиз суратда кӯрадиган таниқли инсонлар қатнашишди. Айримлари, кейинчалик, Марказий Осиё қобиғидан ташқарида ҳам машҳур бӯлиб кетдилар.

  Учрашув тугади. Факультет биноси олдида қисқа учрашув, суҳбат ва савол-жавоблар давом этди. Ӯшанда, не бахтки, Рауф Парфи билан сӯзлашиш шарафига муяссар бӯлдим. Суҳбатимиз бошқаларни ҳам қизиқтириб қӯйди.

  - Рауф ака, рости гап, "Ӯзбекистон маданияти" газетаси, "Шарқ юлдузи" журналида, китобларда суратларингизни кӯриб, тамоман бошқача тасаввур қилгандим.

  - Хӯш, хӯш, қандай тасаввур қилгансиз, ука?

  - Хафа бӯлмайсизми, айтсам?

  Рауф ака кулди-да, елкамга қоқиб "қани, айтинг-чи" ишорасини қилди.

  - Суратларда сиз жуда шиддаткор кӯринасиз. Қадду бастингиз нақ икки метрдан кам эмас, худди Маяковскийдай деб ӯйлардим! - аввалига иккиландим, кейин гапим Рауф акага ёққанлиги учун давом эттирдим: - Рауф ака, бироз андишасизлигим учун кечириб қӯясиз. Жуссангиз кичик, лекин овозингиз ҳам унчалик долғали эмас экан. Иккимизнинг бӯйимиз бирдай, овозимиз ҳам...

  Камтарин шоир хафа бӯлмади, қайтага соддалигимдан завқи келиб ҳазиллашди:

  - Тӯппа-тӯғри айтасиз! Ростини айтсам, шунақа, сиз айтгандек, анча ваҳимлироқ, бӯйим баландроқ, овозим йӯғон эдию, аммо шеърларимни чиқаролмай, гоҳ униси, гоҳ буниси билан олишавериб, туркилашавериб, шу аҳволга тушиб қолганман, ука!..

   

  Орадан йиллар ӯтди, қуйидаги суратдаги улуғлардан қанчалари бугун орамизда йӯқ. Ёдга олдик, илоҳо руҳлари шод, жойлари жаннати ризвондан бӯлсин!