Ўртагай ҳардам дилимни ғамзаю,сатпоралиқ,
Бир макон атрофида кезсам мудом оворалиқ.
Қай чаманга боқмайин қийғос очилмуш лолалар,
Энмагай менга Қуёш, теграмни тўсмиш соялиғ.
Шул баҳор тафти билан майсага бурканса жаҳон,
Мен туғулмак истасам ҳеч кимса қилмас доялиғ.
Илтифотини кутуб ўтди ҳаётим,во дариғ,
Қай ишим биткузмайин, дебдурки қилмиш зоялиқ.
Бир қафас ичра ману, тутган маконимдур ғариб,
Учгали топмам қанот, юрголи қўймас қоялиғ.
Кўзларим гирёна ю, кўрсатмагай рухсорини,
Ўзга меҳридин қониб қилмаски менга роялиқ.
Кеча келгонлар бу дам сезмас камидин эҳтиёж,
То ҳануз сарсон ману, ўрнумни топмам жоялиғ.
Камситиб ит ҳам мени, қўймас ўйумни поралаб,
Бергони ёвғон суву,айтар сўзи киноялиғ.
Сенга мақбул, бул маконнинг Ошиқо суйгони йўқ,
Иззату,икроми анда элтса гар чорпоялиғ.
Амин Ошиқ.13/07/2023й.