Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Ғозиён қишлоғидаги "Дўсти Азиз" масъулияти чекланган жамиятнинг паррандачилик фабрикаси фойдаланишга топширилганидан сӯнг, тирик табиат бурчагига ташриф буюрди. Бу ерда Миллат пешвоси паррандаларнинг ҳар хил турлари, шу жумладан, Африка туяқушларининг бу ердаги парвариши билан яқиндан танишди. Тирик табиат бурчаги қушларнинг ҳақиқий дунёси ҳақида маълумот бериб, у ерда турли хил паррандалар оиласи парвариш этилади. Бу маскан Бобожон Ғафуров ноҳиясида яшовчи Юсуф Алимов томонидан бунёд этилган. Тирик табиат бурчагининг умумий майдони 1 гектарни ташкил этади ва унинг ҳудудида 20га яқин қуш турлари боқилади. Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмонга саккиз йил аввал Тожикистон шароитида туяқушларни парваришлаш учун уч бош туяқуш чет эл мамлакатидан олиб келинганлиги ҳақида маълумот берилди. Бугунги кунда улар сони 50 бошга етди ва ушбу тажриба зарурий н