БОЙ Бой ота ўғлини институтдаги имтиҳонларни топшириб олиши учун ўқитувчилар билан "келишиб" қўйибди. — Ўғлимни билими сал пастроқ. Сиздан илтимос, осонроқ савол берсангиз... Ўқитувчи рози бўлибди. Имтиҳон бошланибди. Навбат бойнинг ўғлига келибди. — Сизга осон савол бераман. Абдулла Ориповнинг "Ўзбекистон" шеърини ким ёзган? - дебди ўқитувчи. Ҳалиги йигит ўйланиб туриб: — Шукур Бурхонов, – дермиш. САЁҲАТ Бир йигит Болгарияга борибди. У ерда бир қизни яхши кўриб қолибди. Йигит қизга: — Сени миллатинг нима? Қиз: — Мен болгаркаман. Йигит: — Мен эса дрелман, - дермиш. АФАНДИ Афанди ёғ олиш учун коса кўтариб бозорга борибди. Ёғфурушдан бир тангалик ёғ сўрабди. Ёғфуруш бир тангалик ёғни косага қуйган экан, коса тўлиб, озгинаси ортиб қолибди. — Қолганини нима қиламиз? - сўрабди ёғфуруш. — Орқасига қуй, - деб афанди косани ағдарган экан, ичидаги ёғ тўкилиб кетибди. Афанди ҳам озгинагина ёғни кўтариб, уйига келибди. Ёғни кўрган хотини қичқирибди: — Шу ёғни олдингиз холосми? Афанди бўлса: —