Добавить в корзинуПозвонить
Найти в Дзене
Илҳом ШЕР

Мунира СУЛТОН ✍

.... ЎЗБЕК ДЎППИСИ Ватаннинг тупроғин кўзга сурарлар,  Қай юртда бўлса ҳам мағрур юрарлар, Ҳамиша олдинги сафда турарлар, Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи. Олтиндек бошлари бўлсинлар тошдан,  Туширмасин асло дўпписин бошдан,  Шунда ғаюр эгар бўйнини ғашдан,  Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи.  Эркакдир оила-бахтнинг бутуни,  Кийса гар ечилгай дилдан тугуни,  Тўрт бурчида тўртта таянч устуни,  Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи.  Бошида турса гар эгилар осмон,  Доимо қувончдан юрсинлар омон,  Ҳатто, дунё ҳавас қиларлар ҳамон,  Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи.                 Ӯзбекистон,Бекобод

.... ЎЗБЕК ДЎППИСИ

Ватаннинг тупроғин кўзга сурарлар, 

Қай юртда бўлса ҳам мағрур юрарлар,

Ҳамиша олдинги сафда турарлар,

Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи.

Олтиндек бошлари бўлсинлар тошдан, 

Туширмасин асло дўпписин бошдан, 

Шунда ғаюр эгар бўйнини ғашдан, 

Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи. 

Эркакдир оила-бахтнинг бутуни, 

Кийса гар ечилгай дилдан тугуни, 

Тўрт бурчида тўртта таянч устуни, 

Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи. 

Бошида турса гар эгилар осмон, 

Доимо қувончдан юрсинлар омон, 

Ҳатто, дунё ҳавас қиларлар ҳамон, 

Эр-йигит шаънидир ўзбек дўпписи. 

-2

 

             Ӯзбекистон,Бекобод