(Ҳаётий вокеа) Болалар уйида улғайганман. Ота-онам кимлигини ҳам билмайман. Улар мени ташлаб кетганлари учун ҳанузгача улардан нафратланаман. Агар турмуш қурсам ҳеч қачон гўдагимни болалар уйига бермайман, деб ўз-ўзимга сўз берганман. Болалар уйидан учирма бўлгач, тарбиячим бўлган Зарифа опаникига нажот истаб бордим. Чунки энди нима қилишимни ҳам билмасдим. Опанинг уйидан паноҳ топдим. Боғчага ишга кирдим. Ўз ўрнимга эга бўлдим. Бир куни Зарифа опа мени бир йигит билан таништирди. Қадди-басти келишган, чиройли йигит экан. Хуллас, бир-биримизга ёқдик. Тўйимиз бўлди. Онамдек бўлиб қолган Зарифа опанинг юзини ерга қаратмай, дея келинлик вазифамни астойдил бажаришга киришдим. Қайнонамнинг ўтидан кириб кулидан чиқдим. Кейинги йили эса фарзандлик бўлдим. Унинг камолини кўриш менга насиб этсин, дея Камола деб исм қўйдим. Зарифа опам ота-онамнинг йўқлигини билдирмасдан, бешик ясатиб олиб борди. Камола тиллари бийрон қиз бўлди. Илк маротаба ая дея тили чиққанида қанчалик севинганимни сўз б