“Чолиқуши” сериалининг янги талқинида бош қаҳрамон Феридени жонлантирган актриса, машҳур турк актёри Бурак Ўзчивитнинг суюкли рафиқаси Фахрия Эвженни туркларнинг Моника Беллуччиси деб таърифлашади. * Фахрия Эвжен 1986 йил 4 июнда Германиянинг Золинген шаҳрида туғилган. Унинги отаси Грециядан кўчиб кетган турк, онаси эса – черкес. Фахрия – оила энг кенжаси, уч нафар опаси бор. * Эвжен мактабни тамомлагандан сўнг Дюссельдорф университетига ўқишга кириб, жамиятшуносликни ўрганди. Ўзининг айтишича, актриса бўлиш хаёлига ҳам келмаган. У ҳозир ҳам бўш вақтида жамиятшунослик ва фалсафа бўйича китобларни мутолаа қилади. * Фахрия тўртта тилни билади: испан, немис, инглиз ва турк. Ўсмирлигида спортга қизиққан, ўқувчилик йилларида эса баскетбол жамоаси ҳимоячиси бўлган. * 19 ёшида Фахрия онаси билан бирга Истанбулга дам олишга борган. У ерда уни кутилмаганда “Ҳеч қачон унутма” сериалида суратга тушишга таклиф этишган. Бу иш учун Фахрия Германиядан Туркияга кўчиб борди. Кейин у машҳур “Хазонрезги”