“Муҳаббат тафти” (“Iss Pyaar Ko Kya Naam Doon?”) сериалида Арнав Сингх Райзада ролини ўйнаган Барун Собти Ҳиндистон телевидениесининг машҳур актёрларидан бири бўлиб, ҳозирда Болливудда ҳам ўз ўрнини эгаллашга ҳаракат қилмоқда. Модель ва актёр Барун Собти 1984 йил 21 августда Деҳли шаҳрида панжобликлар оиласида туғилди. Авлиё Марк мактабида ўқиди. Етти йил “Jindal Telecom” компаниясида менежер бўлиб ишлади. Телевидениеда илк бор “Star Plus” телеканалининг “Шраддха” (“Shraddha”) сериалида суратга тушди “Sony TV” телеканалининг “Baat Hamari Paaki Hai” сериалидаги Шраван Жайшвал роли билан танилган. “Муҳаббат тафти”даги Арнав роли эса Барунни машҳур қилди. Барун Собти — “Муҳаббат тафти”даги Арнав роли учун тўрт карра “Star Parivaar Awards” мукофоти билан тақдирланган ягона ҳинд актёри. Барун учта тилни билади: инглиз, ҳиндий, панжобча. Суратга тушишдан бўш вақтларидан спорт — футбол ва крикет билан шуғулланади, баскетболга қизиқади. Шунингдек, оиласи билан бирга бўлишни, дўстлари билан учр