Режиссёр Ражкумар Хиранининг “3 савдойи” (“3 Idiots”) фильми Болливудда кутилмаган шов-шув кўтариб, ҳатто “Энг яхши фильм” номинациясида миллий мукофотни ҳам қўлга киритди. Ушбу картинада бош ролларни Амир Хон, Мадхаван, Шарман Жоши ва Карина Капурлар ўйнаган. Ражкумар Хиранининг комедия жанридаги “3 савдойи” фильмининг сценарийсини Абхижит Жоши ёзган, продюсер эса Видху Винод Чопра. Фильм Четан Бхагатнинг “Кимнингдир беш нуқтаси” романига асосланган. “3 савдойи” премьерадан сўнг касса тушумлари бўйича барча рекордларни синдириб, яхшигина даромад тўплади. Картина бир ҳафта давомида бир миллион рупий келтирди. Бундай воқеа Болливудда ҳалигача бўлмаган эди. “3 савдойи” Амир Хоннинг аввалги хити “Қасос” (“Ghajini”) рекордини ҳам синдирди. Бюджети 35 крор (7,95 миллион доллар) бўлган фильм 399 крор (76,95 миллион доллар) даромад келтирди. “3 савдойи” яхши даромад келтиришдагина эмас, балки мукофотларни қўлга киритишда ҳам юқори натижаларни (учта миллий мукофот, олтита “Filmfare Awards”, ўн