“Тараққиёт” телеканалида намойиш этилган ҳинд ижодкорларининг “Сержило муҳаббат” (ҳиндча номи – “Kuch Rang Pyar Ke Aise Bhi”) телесериалининг премьераси 2016 йил 29 февралда Ҳиндистоннинг “Sony TV” ва “Sony TV Asia” телеканалида бўлди. “Сержило муҳаббат” сериалида бош ролларни Шаҳир Шейх (Дев), Эрика Фернандес (Сонакши) ва Суприя Пилгаонкар (Ишвари) ўйнаган. Шунингдек, Алия Шоҳ, Анжу Жадхав, Прерна Панвар, Мун Банержи, Жагат Рават, Алка Могха сингари актёрлар гуруҳи етакчи ролларни ижро этишган. Сериал режиссёри – Пратик Шоҳ. Сценарийни Маҳеш Пандей ва Викрам Кхурана ёзган. Бастакорлар – Субҳажит Мукхержи ва Арпита Мукхержи. Телесериалда бир-бирига умуман ўхшамайдиган икки инсон – болалиги фақирликда ўтган, аммо ўз меҳнати ва иқтидори билан давлат орттирган Дев ҳамда ўртаҳол оиладан чиққан, ҳаётини фақат илм олишга бағишлаган, мустақил ва ўзига ишонган Сонакшининг севги қиссаси тасвирланади. Улар сериал аввалида бир-бирлари билан умуман чиқиша олишмайди, бироқ кейин дўстга айланишади,