Турк сериаллари йил сайин оммалашиб боряпти ва бу актёрларнинг ҳам моддий аҳволига таъсир кўрсатяпти, албатта. Масалан, Туркия машҳурларидан кимлар катта гонорар олиши маълум. Энг кўп гонорар олаётган актёр Бурак Ўзчивит бўлиб чиқди. Актёр сериалнинг ҳар бир қисми учун 250 минг турк лираси олади. Шундай қилиб, юлдузнинг бир ойлик даромади бир миллион лирадан ошади. Ҳозирда Бурак энг оммабоп турк актёри саналади. У иштирок этган сериаллар рекорд натижалар кўрсатяпти, юлдузнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига эса миллонлаб одамлар обуна бўлган. Ўзчивитдан Халит Эргенч ҳам қолишмайди. “Муҳташам юз йил”да султон Сулаймонни ўйнаган актёр ҳам ўзи қатнашган сериалдаги ҳар бир қисм учун 250 минг лира олади. Аммо унинг ишлари ёш ҳамкасбиникидан сал камроқ. Юқоридаги актёрлар изидан Киванч Татлитуғ келади. Унинг гонорари – сериалнинг ҳар бир қисми учун 200 минг лира. Кенан Имирзалиўғлу ҳам худди шунча олади. Актрисаларнинг гонорари эса актёрларникидан камроқ. Етакчилар орасида Бурак Ўзчивитнинг