"Мен ва сен” фильмнинг асосий қўшиғи оғизга тушиб, мухлисларнинг кўнглидан жой олди. “Мен ва сен” — Ҳиндистонда хит бўлган, хорижда ҳам ўз мухлисларини топган фильм. Картина “Яш Раж Филмс” компаниясига тегишли бўлиб, режиссёри Кунал Кохлидир. Биз уни дебют фильми “Мен билан дўст бўласанми?” орқали таниймиз. “Мен ва сен” ҳам катта даромад келтирди. Ваҳоланки, бу фильмнинг аксар қисми хорижда суратга олинган. Каран Капур (Саиф Али Хон) Ҳиндистоннинг етакчи газеталаридан бирида мультипликатор бўлиб ишлайди. Оддийроқ айтганда, комикслар чизади. Энг машҳур персонажлар — Hum Tum газета саҳифаларида чиқарилган. Нима учун Hum Tum? Чунки у дунёни шундай кўради. Унинг учун фақат икки муаммо мавжуд — қизлар ва йигитлар. Илк бор Каран Рия Пракаш (Рани Мукхержи)ни Амстердамда учратади. Улар арзимаган нарсадан баҳона топиб баҳслашаверишади. Дўстликни мустаҳкамлаш учун йигит қизни ўпиб қўяди. Аммо Рия учрашувга зиддиятли нуқтада якун ясайди. Ярим йилдан сўнг дуэт Нью-Йорк боғларида яна учрашиб қолиша