Ҳинд киноси учун куй-қўшиқ ва рақслар жуда катта аҳамиятга эга. Фильм муваффақиятсиз чиққан тақдирда ҳам, қўшиқлар яхши бўлса, томошабинларда фильмга қизиқиш бўлади. Фильмнинг ўзи ҳам, қўшиқлари ҳам яхши бўлса, у нафақат томошабинларга, киночиларнинг ўзига ҳам маъқул келади ва улар кейинчалик ўзлари суратга олаётган кинолойиҳаларда севган қўшиқларидан фойдаланишади. Кинорежиссёр Мохит Сурининг “Ошиқлар-2” (“Aashiqui”) ёхуд “Муҳаббатга бахшида умр-2” фильми қўшиқлари билан ҳам, воқеаси ва актёрлар ижроси билан ҳам томошабинлар қалбидан муносиб жой олди (ўзбек телевидениесида фильм “Ошиқлар” номи билан берилган бўлса-да, уни “Ошиқлар-2” деб номлаш тўғри, чунки “Ошиқлар” романтик мелодрамаси 1990 йилда Махеш Бхатт томонидан суратга олинган). Фильм томошабинларимизга маъқул келди, қўшиқларидан мобил телефонларида қўнғироқ мусиқаси сифатида фойдалана бошлашди. Ҳатто айрим ўзбек қўшиқчилари “Ошиқлар-2” қўшиқларини ўзбекчалаштириб куйлашди ҳам. Фильм қўшиқлари фақат ўзбек тилида эмас, араб, қ