“Безовта руҳ” (“Bhoothnath”) фильми нафақат Амитабх Баччан, Жухи Чавла, Шоҳруҳ Хон каби юлдузларнинг иштироки, балки ўзига хос сюжети билан ҳам томошабинларга қизиқ туюлиши тайин. Икки суперюлдуз — Амитабх Баччан Шоҳруҳ Хоннинг битта картинада суратга тушиши мухлислар учун жуда ёқимли. Фильмда руҳ билан оддий одамларнинг муносабатлари асосий мавзу сифатида танланиши ҳам картинанинг ўзига хослигини таъминлайди. Режиссёр Вивек Шарманинг “Безовта руҳ” фильмида бир ғоя — руҳнинг ўлмаслиги уқтирилади. Руҳ билан болакайнинг дўстона муносабатлари сизни фильм давомида жилмайишга, кулишга, ҳатто кўз ёш тўкишга ундайди. Картинада Натх исмли руҳ воқеаси ҳикоя қилинади. У ўлимидан сўнг Гоадаги уйида қолиш учун ҳамма нарсага тайёр. Бу уйнинг овозаси атрофга шу даражада тарқаб кетганки, Натх вилласи ҳақида эшитибоқ такси ҳайдовчилари ҳам даҳшатга тушишади. Аммо Натхнинг Гоага ота-онаси билан кўчиб келган болакай Банку билан тўқнашуви воқеаларни бутунлай ўзгартириб юборади. Бошқалар арвоҳдан ваҳимада