Найти в Дзене
Комила Носирова

Тақдирга битилгач айрилиқ

сурат муаллифнинг шахсий архивидан
сурат муаллифнинг шахсий архивидан

Тақдирга битилгач айрилиқ, фироқ,

Сира йиғламадинг — сен жуда ботир.

Мен эса ожизман, мен эса, қўрқоқ,

Менинг кўзларимда ёш қалқиётир.

Тақдир шундай экан, дединг оҳиста,

Ҳа, қисмат шу экан, дедим эзилиб.

Сен қийноқларингни билдирдинг сўзда,

Мен айта олмадим андиша қилиб.

Айрилиққа кўниб кетдинг қайрилиб,

Мен-чи, туриб қолдим турган жойимда.

Юракдан айрилдим, сендан айрилиб,

Қарагин: юрагим йиғлар пойингда...

2002 й.

(с) Комила НОСИРОВА