Анил Капур: — Фақат Салмон Хон энг чуқур туйғуларингизга таъсир қилиши, бироқ шу билан бирга умид ва қувонч уйғотиши мумкин. “Бажранги оғажон” — унинг энг яхши фильми. Прити Зинта: — “Бажранги оғажон” фильми жуда ёқди ва таъсирлантирди. Бу фильмга продюсерлик қилгани учун Салмон билан жуда фахрланаман, чунки бу фильм чиндан ҳам қувноқ, масъум, чиройли ва таъсирли. Кабир Хон — саноатимиздаги энг яхши режиссёрлардан бири. Кичкина қизча, Карина, Наваз, фильмнинг бутун жамоаси — ажойиб. Бу мен учун Салмон Хон иштирокидаги энг яхши фильм. У сизга ҳам менга ёққандек ёққан деб умид қиламан. Анупам Кхер: “Бажранги оғажон — Салмон Хоннинг шу кунгача энг яхши иши. Бу инсоний муносабатлар ва Ҳиндистон-Покистон муносабатлари ҳақидаги энг яхши фильм. Фильмни кўриб, узоқ вақт кулдим ва йиғладим. Фарах Хон: “Бажранги оғажон”ни кўрдим... Бу фильм қанчалик ажойиблигини таърифлаш учун сўз йўқ! Салмон, сен мени йиғлашга мажбур қилдинг. Бу сенинг энг яхши ролинг! Мохит Сури: — Сўнгги марта қачон фильм мен