Мини-биография Жон Пракаса Рао Жумала Ҳиндистонда Жонни Левер номи билан машҳур комик актёр. У 1957 йил 14 августда таваллуд топган. 1984 йилдан бошлаб кинога кириб келган ва шу кунгача 300дан ортиқ фильмда роль ижро этган. У 13 маротаба “Энг яхши комик актёр” мукофотини олган. 1997 йилда у бу мукофотни ҳатто икки маротаба қўлга киритишга муваффақ бўлган. Ручка сотувчидан машҳур актёргача Жонни Андрадаги юқори инглиз тили мактабида 7 синфгача ўқиган, аммо мактабни охиригача тугата олмаган. Оиладаги моддий қийинчиликлар сабабли мактабни ташлашига тўғри келган. Шундан сўнг турли хил ишларда ўзини синаб кўришни бошлайди. Айниқса, унинг Мумбай кўчаларида ручка сотиш билан шуғулланиши омад келтирди. Унинг ручкаларини кўпчилик сотиб оларди. Чунки у харидорларни Болливуд актёрларига тақлид қилиб, уларнинг қўшиқларини айтиб, рақс тушиш орқали ўзига жалб эта олган. У ўзининг 6 йиллик ана шундай меҳнати давомида тақлид ва актёрлик маҳоратини ўзлаштириб олди. Кулгили исм Актёрнинг бу кулгили ҳара