(“Hum tumhaare hain sanam”) Телеканалларда “Ягонам ўзинг” номи билан берилган “Мен сеникиман, ёр” фильми ёрқин рақс саҳналари, ажойиб қўшиқлари ва реал сюжети билан фарқланади. Кинокартинада ҳар доимгидек муҳаббат тараннум этилса-да, ҳаётий муаммолар ҳам кўрсатилади. Фильм қаҳрамонлари: Гопал (Шоҳруҳ Хон) — бой, ақлли йигит. Сураж (Салмон Хон) — истеъдодли қўшиқчи. Болаликдан етим ўсган, Радха ва унинг укасидан бошқа яқинлари йўқ. Радха (Мадхури Диксит) — гўзал аёл. Гопалнинг рафиқаси. Прашан (Атул Агнихотри) — Радханинг укаси. Бекорчи бўлса-да, кўнгли тоза йигит. Нита (Суман Рангхатхан) — Гопалнинг синглиси. Сюжет: Радха болаликдан Сураж билан дўст. Улар бир-бирлари билан ниҳоятда яқин бўлиб кетишган. Уларни фақат мустаҳкам дўстлик ришталари боғлаб туради. Йиллар ўтиб, Радха Гопалга турмушга чиқади. Гопал рафиқасини жуда яхши кўради. Аммо Суражнинг келиб-кетиши, қўнғироқ қилишлари туфайли хотинидан шубҳалана бошлайди. Унинг назарида, ишга кетиши билан Радха фақат Сураж билан гаплашиб