Найти в Дзене
Комилжон Abdulloh

Илмий шаманизм ҳақида.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан Агар инсонларнинг эътиқод қилиш тарихига назар соладиган бўлсак бир нечта йўналишлар борлигига гувоҳ бўламиз. Биринчиси албатта якка худолик: инсонлар доим Аллоҳнинг пайғамбарлари олиб келган таълимот орқали мана шу якка худоликка интилиб келади. Аллоҳнинг барча пайғамбарлари олиб келган таълимотлар аввалдан, яъни Одам алайҳиссаломдан бошлаб Ислом бўлган. Албатта Одамга Иблис ўз васвасаси билан қарши турган. Бу қаршиликни Иблис динни бузиб, уни нотўғри талқин қилиш билан амалга оширган. Вақт ўтиши билан Иблис монотеизмни авра-астарини ағдариб ташлади ва ўзини “ягона илоҳ” деб одамларни ишонтирди. Мисол учун айрим Пифагорга ўхшаган “олим”ларнинг эътиқодлари каби. Ва бу, барча эзотерикларнинг “ягона илоҳ Иблис” бўлган эътиқодга эргашишларининг асосий сабаби ва сири ҳисобланади. Бу, Иблис ишлаб чиққан шайтоний таълимотидир. Лекин бу ҳаммаси эмас. Дунёда одамларга дўст бўлмаган, Аллоҳга исён қилган ва шу билан бирга Иблисга ҳам душман бўлган

©Wikipedia
©Wikipedia

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳнинг номи билан

Агар инсонларнинг эътиқод қилиш тарихига назар соладиган бўлсак бир нечта йўналишлар борлигига гувоҳ бўламиз. Биринчиси албатта якка худолик: инсонлар доим Аллоҳнинг пайғамбарлари олиб келган таълимот орқали мана шу якка худоликка интилиб келади. Аллоҳнинг барча пайғамбарлари олиб келган таълимотлар аввалдан, яъни Одам алайҳиссаломдан бошлаб Ислом бўлган. Албатта Одамга Иблис ўз васвасаси билан қарши турган. Бу қаршиликни Иблис динни бузиб, уни нотўғри талқин қилиш билан амалга оширган.

Вақт ўтиши билан Иблис монотеизмни авра-астарини ағдариб ташлади ва ўзини “ягона илоҳ” деб одамларни ишонтирди. Мисол учун айрим Пифагорга ўхшаган “олим”ларнинг эътиқодлари каби. Ва бу, барча эзотерикларнинг “ягона илоҳ Иблис” бўлган эътиқодга эргашишларининг асосий сабаби ва сири ҳисобланади. Бу, Иблис ишлаб чиққан шайтоний таълимотидир. Лекин бу ҳаммаси эмас.

Дунёда одамларга дўст бўлмаган, Аллоҳга исён қилган ва шу билан бирга Иблисга ҳам душман бўлган таълимот ва кучлар бор. Булар - жодугарлар(сеҳргарлар). Жодугарлар доим Иблиснинг рақобатчиси бўлганлар. Жодугарлик бу табиатга яъни табиат ҳодисаларига сиғинишдир. Улар табиат кучлари ва унда содир бўладиган жараёнлар билан ҳамкорлик қилиб, шу кучлардан фойдаланишади ва ўз таъсир доираларига жалб қилишади. Бу ишларни бажарувчиларни илмий тилда шаман ва бу динни шаманизм деб атайдилар. Бу динда яратувчи материя ҳисобланади.

Фото Александра Никольского, Юлии Дроздовой
Фото Александра Никольского, Юлии Дроздовой

Шаманизм - бу табиат ва табиат ҳодисалари билан ишлаш. Шаман табиий ҳодисалар бўлмиш шамолларга, ёмғирларга ва ҳоказоларга ва шу билан бирга жинларга ҳам боғланган бўлади. Шунинг учун ҳам шаманизм табиатга яратувчи сифатида қарайди ва табиатни ягона қувват манбаси деб ҳисоблайди. Мана шу “она табиат”, материализм эътиқодининг бошланишидир. Биз шаманизм ҳақиқатда қачондан бошлангани ҳақида тўлиқ ва аниқ илмга эга эмасмиз. Аммо унинг заифлашиб таназзулга учраши ҳақида биламиз.

Гап шундаки шаманлар кучли рақобатда якка худоликга ютқаздилар. Ҳоссатан Ислом кенгайиб жуда кўп шаманизм эътиқодидаги халқлар мусулмон бўлдилар ва шаманларга иш қолмади. Шу тариқа улар йўқолиб кетишни бошладилар ва охирги илинж сифатида Сибир ва Олтойнинг қадимги шаманлар кастаси Чингизхонни етиштирдилар. Лекин, мана шу Чингизхон вақти келиб шаманларни доғда қолдирди. Айнан Чингизхон буйруғи билан, ташкил топаётган Ўрдага таъсир ўтказиши мумкин бўлган обрўли шаманларни қатл қилиш буйруғини берганди. Ўзбекхондан кейин эса шаманлар кастаси буткул тугатилди. Энди уларда на илм, на табиатни англаш ва тушуниш қолмади. Ҳатто уларга жинлар ҳам тупурдилар. Шунинг учун ҳозирги шаманларда шунчаки сурат қолган.

Лекин, шаманлар қолдириб кетган бўшлиқ вақт ўтиши билан бошқалар томонидан тўлдирилди. Уларнинг ўрнига яна табиат кучларига эргашувчи, “Она табиат”га сиғинувчи замонавий шаманлар, фан олимлари келишди. Бугунги замонавий “илм-фан” шаманизм асосининг давомидир. Бу, ягона яратувчи табиат деб ҳисобловчи табиий динлардан бири ҳисобланади. Фан олимлари эътиқодига кўра илмни фақат табиатдан олиш мумкин ва фақатгина табиат ёрдамида бор бўлиш мумкин.

Янги шаманлар бугунги дунёга атеизм эътиқодини бердилар. Яъни барча нарсаларнинг яралиши ва йўқ бўлиши бу - табиат қонуни деган тушунча. Айримлар атеизмни эътиқод эмас деб биладилар. Бу нотўғри. Атеизм черковга қарши шакллантирилган эътиқод бўлгани учун ҳам муайян илоҳни тан олмайди, аммо яратувчи сифатида материяни қабул қилади. Ўшандан бери “Буюк Она” - материя культи ажойиб ранг-баранглик билан гуллаб-яшнамоқда, янги шаманлар рақс тушиб, дўмбирани чалиб, яна одамларни ўз ноғорасига ўйнатишмоқда. Фақат қўлларидаги дўмбира энди кичкина эмас, каттароқ - синхрофазотрон ёки адронный коллайдер.

синхрофазотрон
синхрофазотрон

Янги келган шаманлар табиатни ўрганиш орқали мукаммал одам, “Комил инсон”ни шакллантиришга уриняптилар. Янги шаманлар ўз тўплаган билимлари орқали, черковлари бўлмиш “Фанлар академияси” ёрдамида шаманизм ҳаёт тарзи ва дунёқарашини бизларга сингдиришга, шу билан бизларни бошқаришга ва устимиздан ҳукмронлик қилишга ҳаракат қилдилар. Ва буни маълум муддат уддаладилар ҳам. Аммо ҳозир ҳам янги шаманлар яна ютқизишни бошладилар. Чунки якка худолик асосидаги динларда илм манбаи бор. Барча билимни табиатдан оладиган шаманларда эса бундай етарли илм манбаи йўқ. Бу дунёда эса ҳамма нарса илмга боғланган.

Илм бу, Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссаломга берган дастлабки билимлари, исмларнинг барчасини ўргатишидир. У Одамга шундай илм даражасини бердики ҳатто фаришталар ҳам бундай илм даражасига етолмагандилар. Шаманлар бизни мана шу илмдан айирдилар, уни биздан ўғирладилар ва илмни етиб бўлмас, номаълум эзотерика дедилар. Ваҳоланки Илм дунёда инсон таъсир даражасини белгилайдиган асосий унсурдир. Ва бу дунёда табиатни ўрганиш билан тўлиқ илмни эгаллаб бўлмайди. Буни замонавий шаманлар Яъни фан олимлари бизга кўрсатиб беряптилар. Шу сабабли ҳам янги шаманлар аввалгилари каби ютқизяптилар. Фақат ҳақ илмга яқинлашганларигина амалий ижрочилар сифатида давом этишлари мумкин. Фақатгина ҳаётдаги техникавий масалаларни бажаришади ва ечимлари Юқоридан берилган тамойилларга асосланиб, ҳаётга техникани татбиқ қиладилар.

Бошқачасига иложи йўқ.