Россияда содир бўлаётган жараёнларни тушуниш учун аввало дунёда содир бўлаётган воқеаларни тушуниш керак. Зеро, Россия ўз йўлида кетаётган, дунёдан алоҳида бўлган давлат эмас. У, жаҳон тенденцияларига тўлиқ мос равишда, янги, клан-корпоратив, аммо шарқона хусусиятларга эга бошқарув тизимига ўтмоқда. Сабаби Россия жуда узоқ вақт давомида Московия, Ўрданинг бир қисми бўлиб келган ва шарқ унсури бу ерларда жуда кучли.
Шу сабабли, Россия давлати протекторати остида қолган ҳудудларни бошқаришнинг янги тизими шарқона андозалар бўйича қурилади. Бунинг учун эса тарихдаги Хитой императори каби бир хил функцияларни бажарадиган “буюк раҳбар”, Халқлар Отаси™, муқаддас рамз бўлиши керак. Яъни, у ўз шахси билан алоқалар, ғалаба, Олимпиада, допинг можароси каби фақат маънавий масалаларда де-факто мустақил минтақалар уюшмасини бирлаштиради. Императорнинг роли фақат шундан иборат бўлади. Бундан ташқари, кичик ҳарф билан император, чунки бугунги кунда Россияда императорлик учун қонуний талабгорлар йўқ. Фақатгина "Гондор ноиби" бўлиши мумкин.
Шу нуқтаи назардан, Россия Президентининг 2018 йил 22 январдаги фармони, у билан қуролли кучларнинг ички хизмати низомига ўзгартиришлар киритганлиги жуда қизиқ кўринади. Энди, "агар қўмондон (бошлиқ) хизмат тартибидаги ҳарбий хизматчини табрикласа ёки унга раҳмат айтса, ҳарбий хизматчи: "Мен Россияга хизмат қиламан" деб жавоб беради. Илгари бўлса: "Мен Россия Федерациясига хизмат қиламан" деб жавоб бериши керак эди. Бунда империалистик руҳ мавжуд ва подшолик давридаги каби "Рад стараться"га жуда ўхшашдир.
Бироқ, мамлакатга империя қиёфасини бериш учун, биринчи навбатда, эски элитанинг бир мунча мустақил сегментлари ўртасида туб ислоҳотларни амалга ошириш керак. Ва бу борадаги ишлар жадал кетмоқда. Масалан Владимир Путиннинг давлат раҳбари сифатидаги ўн учинчи матбуот анжумани бу тезисни тасдиқлайди. Президентликнинг ўзига хос рамзийлигини ҳисобга олиб, биз ушбу матбуот анжуманига Россия халқларига рамзий хабар сифатида қарашимиз керак.
Мисол учун, Украина ҳақида гапирилаётган вақтда Бошқирдистон эслаб ўтилди, президент сўзма-сўз шундай деганди: "Маълум бир руҳий маънода Бошқирдистон ва Украина ўзаро яқин". Менинг назаримда бу, ўзгаришларга ҳалигача қаршилик кўрсатаётган Татаристон элитаси учун огоҳлантиришдир.
Бошқирдистон ва Татаристон жуда ўхшаш ва этник туркий мусулмон ҳисобланади. Бошқирдистонни Украина билан солиштиришди ва бу бежизга эмас. Зеро бугунги Украина - Майданлар, уруш, сепаратизм. Татарлар ва бошқирдларга очиқчасига шама қилишди, айниқса, Россия Федерациясининг собиқ Иқтисодий ривожланиш вазири Улюкаев саккиз йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганини ҳисобга олсак, бу жуда қаттиқ огоҳлантириш эди. Улюкаев келиб чиқиши татар, лекин бу асосий нарса эмас. Асосийси, у эски бошқарув тизими вакили эди ва янги бошқарув тизими вакилининг баёнотига кўра кўргазмали равишда суд қилинди, яъни корпорация мансабдор шахсни қамоққа ташлади. Ҳаммага, эски тузум ўз йўналишини якунлаётганини, ҳамма янгисига мослашиши зарурлиги кўрсатилди. Қўшимчасига Бошқирдистонда икки йил олдин қандай тўполонлар бўлганини эслатиш шарт ҳам эмас.
Ва бу ерда Татаристон жуда муҳим, кўринишидан бу схемага тўлиқ мос келади: ўз элитасига эга бўлган алоҳида минтақа, у мустақил равишда бирор нарса қилишга ҳаракат қилмоқда ва шу билан бирга Москвадаги муқаддас ҳокимиятга ҳурмат билдиради. Вахоланки, аслида Татаристон ҳозирги кўринишида эски тузумнинг бир парчаси, миллий давлатнинг бўлинмаси. Янги бошқарув тизими ҳудудий бўлинишни эмас, балки корпоративни назарда тутади. Шу сабабли ўзининг кучли ресурс базасига эга бўлган Татаристон корпорациялар кўзни қамаштиради.
Қаранг, ҳозир ресурслар кимга тегишли? куч тузилмалари? Расмийлар? Гарчи корпорациялар ва тузулмалар давлат идоралари сифатида ниқобланган бўлса ҳам, лекин барибир корпорация бўлиб қолаверадилар. Яъни, амалдаги Татаристон республикаси янги тизимга тўғри келмайди ва татар элитаси буни тушунмасдан ҳеч қачон янги шароитга мослашолмайди. Уларнинг ресурси корпоратив эмас, балки ҳудудий-миллий ва самарали қаршилик кўрсатиш учун етарли эмас. Тўғри, улар нимадир қилишга ҳаракат қилмоқдалар, буни эътироф этмасдан бўлмас, лекин на мафкуравий шиддат, на фидокороналик йўқ. Шунинг учун ҳозир улар ҳам янги корпоратив режимга ўтишга ҳозирланмоқдалар ва корпоратив даромаддан улуш учун келишувлар жараёнидалар.
Бу янги дунёнинг қоидалари ва шунинг учун қолган барча минтақавий ресурслар Москвага тортилмоқда. Бюрократик федерал марказ нима қилади? У барча ресурсларни тўплайди ва кейин уларни корпорацияларга беради. Ҳеч қандай ғалати нарса йўқ, бу шундай назорат тизими. Бунга мослашолмайдиган алоҳида гуруҳлар эса ҳалокатга маҳкум. Бундан ташқари, Татаристон элитасининг иттифоқчилари қолмаган.
Миннихоновнинг иттифоқчиси ким эди? Шойгу ва Собянин. Ва улар шеригидан узоқлашганлар. Нега? Чунки фақат халқаро алоқалар, фақат трансмиллий корпорациялар яшаб қолиши мумкин, акс ҳолда улар бошқаларга ем бўладилар. Ҳозир Россияни Хитойга шиддат билан яқинлаштирилаётган вақтда, Хитой билан яхши алоқада бўлганларни ошиғи олчи. "Татарлар"ни эса Хитой билан алоқалари йўқ эди, улар Туркия орқали Ғарбга боғланган эдилар. Шунинг учун ҳам улар ортда қолишди ва бу триумвиратда туролмадилар.
Бошқалар ҳақида нима дейиш мумкин? Собянин, Москва мери, у қаердан? Миллати бўйича Сибир, Хантидан. Агар кимдир Сибирда шаманлар йўқ, шунчаки маст бўлиб югуриб, даф урувчилар бор, лекин ҳақиқий мистиклар, "катта сирлар" эгалари йўқ деб ўйласа, у хато қилади. Улар доим Шимолни назоратда ушлаб туришди ва шу кунгача ҳам назорат қилишади ва уларсиз у ерда иш қилиш қийин. Сибир шаманизми тарихан Шарқ лойиҳасига тегишли бўлганлиги сабабли, Собянин ҳам халқаро алоқаларга эга, биринчи навбатда Хитой билан. Шундай қилиб, у Москвада Пекинни ойнадаги акси бўлган ёпиқ шаҳар қурмоқда. Ва "учинчи Рим" деб ҳисобланган Москва аста-секин "иккинчи Пекин"га айланмоқда.
Агар Шойгу ҳақида гапирадиган бўлсак, у ўзининг тўлиқ мистиклиги ва Мўғул империясига йўналтирилганлиги билан барон фон Унгерн-Штернбергнинг янги кўринишидир. Албатта бу Ўрда, бу Хитой, бу Шарқ лойиҳаси. Табиийки, у ерда Собянин каби мистик даражада, балкий диний ва шаманий даражада алоқалари бўлган ва мавжуд.
Албатта, Малта орденининг заифлашиши Сергей Кужугетовичнинг девондаги позицияларига таъсир қилди. Рим папаси Франсиск ажойиб операция ўтказди ва Малта орденини мағлуб этди. Ва энди бу орден парда ортидан туриб дунёда муҳим рол ўйнамайдиган бўлди. Шунга кўра, Россия мудофаа вазирини халқаро қўллаб-қувватланиши кескин заифлашди ва рақобатчилари бундан фойдаланмоқчи бўлдилар. Бироқ, Шойгу буларга чап беролди. Масалан хакерлар масаласида, унга ҳужум қилганларнинг ўзлари кўпроқ зарар кўрдилар. Нега у муваффақиятга эришди?
Чунки Шойгу бошқа иттифоқчи топди ва энди у Мудофаа вазирлигидан, Россия армиясидан корпорация тузиб, технократ Сердюков бошлаган ишни якунлаяпти. Сердюков бундай қайта форматлаш учун молиявий ва маъмурий базани муваффақиятли олиб борди ва Шойгу бирлашган маънавий компонент бўлган корпорацияни яратишни якунламоқда. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги шу тамойиллар асосида қурилган, энди армия ва уш бу жараёнлар фонида куч ишлатар тизими бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳозир қандай қилиб тор-мор этилаётганини кўриш мумкин.
Ўша матбуот анжуманида яна Путин "хавфсизлик кучларининг” ноқонуний хатти-ҳаракатларига қарши нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволга жавоб бериб, шундай деди: "Бизнинг армияда доимий ротация мавжуд. Бир жойда 3-5 йил хизмат қилганидан кейин албатта ҳар доим бошқа ерга ўтказилади. Балки ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳам шунга ўхшаш ишларни ташкил қилиш мантиқан тўғридир. Ҳаммасини ҳисоблаб чиқиш керак, лекин бундай ротацияга талаб бўлиши мумкин, балки ҳуқуқ-тартибот соҳасида ҳам самара кўрсатар".
Яъни, армия қоидаларига кўра қайта ташкил этиш вақти келгани аниқ таъкидланди. Бу шуни англатадики, тез орада қолган барча расмий давлат ҳокимият тузилмалари корпорацияларга ўзгартирилади. Бу йўналишдаги ҳаракатлар шунчаки кетаётгани йўқ, улар катта қадамлар билан югурмоқда.
Шундай қилиб, 2018 йил 1 январда Россия Президентининг фармони билан Ички ишлар вазирлиги ходимлари сони 10 минг кишига қисқартирилди. Шу билан бирга, ИИВ "ИИВ ҳудудий органларига бўйсунувчи йўл-патрул хизмати, йўл ҳаракати полицияси, ЙПХ бўлинмаларида ички ишлар органлари ходимларининг штат сонини қисқартириш бўйича ташкилий-штат чора-тадбирларини амалга оширишга қарор қилди. "Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг ўтган йилнинг сўнгги кунида имзоланган 983-сонли буйруғида айтилган. Яъни, улар фақат йўл ҳаракати полициясини қисқартирдилар. Кейинги қадам - йўл ҳаракати полициясини Ички ишлар вазирлиги тузилмасидан ажратиб олиш ва тижорат асосига ўтказиш.
Бундан ташқари, Хусусий ҳарбий компанияларни (ХҲК) қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан тасдиқланишини кутмоқда. Катта эҳтимол билан, 90-йилларнинг ўрталаридан бери амалда мавжуд бўлган хусусий қўшинлар Россияда де-юре тан олинади.
Ва ҳамма жойда шундай бўлмоқда. Россиянинг корпоратив-рамзий бошқарувга ўтиши бизнинг кўз ўнгимизда содир бўлмоқда. Мен бунда жиддий ёмон ёки ҳалокатли нарсани кўрмаяпман. Ваҳима қилиш ва бошни деворга уриш керак эмас. Биз ўзгаришлар даврида яшаяпмиз ва дунё истаймизми ёки йўқми, муқаррар равишда ўзгаради. Эртага қандай бошқарув парадигмаси келишини билиш бизга ҳаракатларимизни яхшироқ режалаштириш имконини беради. Яъни, туяни боғлаб, кейин таваккал қиламиз...