Социал дарвинистларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, одамлар моҳиятан бу дунёда айрим ишлар бирон бир сабабга кўра содир бўлишини билишади. Шунчаки маъносиз "тасодиф"нинг иродаси билан, нафақат "бозорнинг кўринмас қўли" ёки "эҳтиросли импулслар" таъсири остида, балки кўпинча - ҳокимиятдагиларнинг собит қадамлиги ва қатъий иродаси натижасида воқеалар содир бўлишини билишади. Кўп одамлар буни тушунишади, лекин одамлар кўпинча ташқи таъсирлар натижасида “қоронғи ўрмонга” кириб адашиб кетадилар. Айнан шу ўрмон орқали улар "дунё ҳукумати", "яҳудий масонлари", "Сион приорати" ва бошқа " тамплиерлар" каби дунёнинг кичик ҳарфларлдаги бошқарувчиларини қидириб юришади. Одамлар қандайдир Сир™ни қидирадилар, бу ҳақда ўйлашнинг ўзи ҳаяжонга солади ва юрак уришини тезлаштиради.
Аслида, ҳамма нарса анча шаффофдир. Бироқ, сеҳр ва сир умуман йўқ нарса эмас. Шунчаки сеҳргарлик ҳақида кўпчиликда нотўғри тасаввур шаклланиб қолган. Аммо бу бошқа мавзу, ҳозир эса умуман бу дунёда ва хусусан давлат сиёсатида қарор қабул қилиш ҳақида гапирмоқчиман: улар қандай тайёрланади, ким томонидан жорий қилинади ва қандай амалга оширилади.
Шундай қилиб, аҳамиятли қарорларнинг аксарияти сеҳрли артефактлар соясида ёки сеҳр-жоду маросимларининг афсунлари остида эмас, балки ҳамиша бир хил ишлардан чарчаган бюрократлар ўтирган оддий идораларда қабул қилинади. Бу қарорларнинг барчаси, юқоридан белгиланган умумий ривожланиш векторини бажаришга ихтисослашган мутахассисларнинг машаққатли меҳнати натижасидир. Ушбу вектор битта мақсадга эришишга қаратилган – маълум бир давлатнинг ёки ижтимоий-сиёсий ҳаракатнинг манфаат олиши учун. Бошқа барча бутун инсоният бахт-саодати ҳақидаги шиорлар, абадий ҳаёт ва бардавом куч ҳақидаги шунга ўхшаш чўпчаклар шунчаки оми халқни алдаш учундир.
“Бизнинг абадий иттифоқчиларимиз ҳам, доимий душманларимиз ҳам йўқ. Фақатгина манфаатларимиз абадий ва доимийдир. Мана шу манфаатларни ҳимоя қилиш бизнинг бурчимиздир" - деб 1858 йил 1 мартда Британия парламентининг Жамоатлар палатасида виконт Генри Жон Темпл Палмерстон айтганди. Шундан бери ҳар қандай муваффақиятли ҳокимиятнинг ҳаракатларини тушунтиришга ҳаракат қилган ҳар бир киши, бошқарувдагилар қарор қабул қилишда ушбу тамойилга асосланишини билиши керак. Бошқача бўлиши мумкин ҳам эмас.
Буни тушунган ҳолда, шон-шарафли бўлган дипломатияга ва унинг умумий таркибий қисмига кирувчи доимий алдаш, чалғитиш, хиёнат қилиш, орқадан музокаралар ўтказиш ва давлатлараро муносабатларнинг бошқа "ўзига хос хусусиятлари"га бошқача муносабатда бўлишни бошлаш керак. Қачонки ҳис-туйғулар йўқолиб, тушунча пайдо бўлса, ўтмиш ва ҳозирги ҳар қандай воқеани ахлоқ ва умуминсоний қадриятлар нуқтаи назаридан эмас, балки тирик ва ўзига хос одамлар, ҳаракатлар ва давлатлар нуқтаи назаридан таҳлил қилиш мумкин бўлади. Цицерон айтганидек: " Cui prodest" яъни, "бу кимга фойда келтиради, шуни изланг" бу узоқ вақт олдин айтилган бўлса ҳам, лекин бу сўзлар ҳозир ҳам амалда ишлаб келади.
Бундан келиб чиқиб, биз жаҳон тарихидаги қизиқ эпизодлардан бирини, яъни Биринчи жаҳон уруши натижаларига кўра Яқин Шарқ ҳудудининг бўлинишини кўриб чиқамиз. Кўпчилик биладики, Яқин Шарқнинг замонавий бичими 1920 йилда Шимол шартномасини бекор қилган 1923 йилдаги Лозанна шартномаси натижасида шакллана бошлаган. Аммо бу иккала шартнома, 1919 йил Версалда урушдан кейинги жаҳон тартиби бўйича олиб борилган музокаралардаги Қўшма Штатларнинг қатъий позицияси натижаси эканлигини ҳамма ҳам билмайди.
Шундай қилиб, "Президент Вилсоннинг ўн тўрт банди" деб номланувчи дунёнинг келажагига Америка нуқтаи назари декларациясининг 12-бандида шундай дейилади: «The Turkish portions of the present Ottoman Empire should be assured a secure sovereignty, but the other nationalities which are now under Turkish rule should be assured an undoubted security of life and an absolutely unmolested opportunity of autonomous development; and the Dardanelles should be permanently opened as a free passage to the ships and commerce of all nations under international guarantees». Мухтасар қилиб айтганда, америкаликлар "Усмонли империясининг турк қисмларига" суверенитетини кафолатлаб, ушбу кафолатга қўшимча равишда, минтақадаги майда миллатларнинг ҳуқуқларига риоя қилиш ва ўзларига Дарданел орқали доимий ўтишни таъминлашни айтдилар. Бу билан инглиз ва французларнинг Туркия билан боғлиқ режаларига чек қўйилди.
Версалда, ҳеч кимда савол туғилмаслиги учун, америкалик мегадипломат Полковник Хауз Буюк Британия ва Франция томонидан таклиф қилинган Яқин Шарқнинг келажакдаги харитасини қуйидагича изоҳлади: «Syria has already been allotted to France by agreement with Great Britain. Great Britain is clearly the best mandatory for Palestine, Mesopotamia, and Arabia. Anatolia should be reserved for the Turks» деди. Яъни, французлар "инглизлар билан келишган ҳолда" Сурияни, Буюк Британия - Фаластин, Месопотамия ва Арабистонни қабул қилдилар. Аммо Анадолу Туркияга топширилди, бу эса уни нафақат мустақил, балки жуда нуфузли давлатга айланишини кафолатлади. Шох ва мот.
Аммо, Қўшма Штатлар ўз ҳукмини ҳаммага ўтказган ҳолда аниқ ғалаба қозонган бу ўйин қачон бошланди? Америкаликлар қаттиқ ёпишиб олган Франция ва Буюк Британия ўртасидаги келишув нима эди? Келинг, ҳозир у ҳақида гаплашамиз, чунки унинг ролини тушунмасдан кейинги воқеаларга баҳо бериш мумкин эмас.
Гап инглиз Марк Сайкс ва франсуз Жорж Пико номи билан аталган 1916 йилдаги Сайкс-Пико келишуви ҳақида бормоқда. Бу келишув, Англия, Франция, Россия ва Италия биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан Биринчи жаҳон урушида ғалаба қозонган тақдирда, Яқин Шарқни бўлиш тўғрисида эди. Шартномага илова қилинган харитада ғолиблар Усмонийлар империясини қандай парчалаб ташламоқчи бўлганликлари кўрсатилган. Уруш тугагандан сўнг Англия бўлажак Ироқни, Франция - Анадолунинг жануби-шарқий қисмини назорат қилиш, Италия жануби-ғарбий Анадолуни ва Россия империяси - "Арманистон" деб номланган зориқиб кутилган бўғозлар ва ҳудудларни назорат қилиш учун "мандат" олардилар.
Аммо, бу келишув амалга ошмади. Жараёнга аралашган америкаликлар чигал дипломатик найранглар тугунини кесиб, Усмонли империясининг бўлинишига йўл қўймадилар. Инглизлар, ўз навбатида, Франция "ўзиники" деб ҳисоблаган Мосулни эгаллаб олдилар ва французларни "алдадилар". Ўшанда, Буюк Британия Бош вазири Ллойд-Жорж ва Франция президенти Клеменсо билан муштлашишган ва Ақш президенти Вудро Вилсон уларни ажратиш учун куч ишлатишга мажбур бўлган дипломатия тарихидаги қизиқ бир воқеани бўлганди. Бу муштлашишнинг сабаби Мосулнинг инглизлар томонидан босиб олиниши эди. Французлар Сайкес-Пико келишуви Британия ва Франция ўртасидаги икки томонлама муносабатларда ҳамон амал қилишини таъкидладилар. Инглизлар эса, шартномадаги келишувчи тарафларидан бири, яъни Россия империяси йўқлиги сабабли шартнома ўз кучини йўқотганлигини таъкидладилар.
Бу ерда биз қизиқарли саволга дуч келамиз. Ушбу шартномани имзолашнинг асл маъноси нима эди ва шунча йиллар ва воқеалардан кейин бу нимага олиб келди?
Агар сиз харитага диққат билан қарасангиз, Англия ва Франциянинг минтақадаги иштироки харитада А ва Б ҳарфлари билан кўрсатилган буфер "таъсир зоналари" билан ажратилганлигини кўришингиз мумкин. Бу жуда оқилона қарор. Бундай портловчи минтақада давлатлар ўртасидаги туташувчи чегара, аста-секин, баъзан эса тезликда, урушга олиб борадиган муқаррар тўқнашувлар ҳудуд эканлигини англатади. Шунинг учун инглизлар ва французлар келгусида ташкил топадиган Сурия ва Иорданияни эҳтиёткорлик билан бир-биридан ажратиб олишди.
Аммо Россия ва Италияга келсак, харитада чегараларни ажратиб турувчи "қистирмалар" йўқ ва бу фақат битта нарсани англатади: на Англия, на Франция Италия ва Россияга оид келишув бандларини бажармоқчи эмас эди. Ҳеч қандай шахсий нарса эмас, фақат бизнес, "абадий манфаатлар" маъносида. Гарчи ҳеч ким жимжимадор Италияни жиддий қабуд қилмаган бўлса, қудратли Россия империясига нисбатан бундай демарш, ҳеч бўлмаганда, провокацияга ўхшарди. Ва айнан шундай эди. Аммо яқинда ўлдирилган Пётр Аркадевич Столипиннинг издоши (ва қариндоши) ташқи ишлар вазири Сазонов бошчилигидаги Россия дипломатияси бу провокацияга тушиб қолди.
Россия жанубга қараб юришни қатъий рад қилиши керак эди. Булар қанчалик жозибали кўринмасин, ҳеч қандай келишув тузишга рози бўлмаслиги керак эди. Руслардан кўра узоқни кўра оладиган ва сабрлироқ бўлган америкаликлар каби. Биринчи жаҳон уруши бошланишидан олдин, инглизлар Қуддусни полковник Хаузга таклиф қилганида, у дарҳол рад этганди. Версалда, Россия нафақат ўйинчилар, балки талабгорлар даражасидан тушиб кетганида, Англия яна Америкага Константинопол билан бирга "Арманистон" ва Қора денгиз бўғозларини таклиф қилди. Бу тузоқ эканлигини яхши биладиган америкаликлар яна қатъий рад этишди. "Совға олиб келадиган юнонлардан қўрқинг!" деган мақолга амал қилдилар.
Аммо, полковник Хаузнинг фаросатига эга бўлмаган Россия, хайрихоҳ Столипиннинг содиқ издоши Сергей Дмитриевич Сазоновнинг саъй-ҳаракатлари билан осонгина тузоққа тушиб қолди. Бундай ҳолларга халқ оғзаки ижодида шундай ибора бор "Оч ўзини ўтга урар". Музокараларда қатнашиб, Сайкс-Пико шартномасини имзолаш орқали Россия империяси ўзининг ўлим ҳукмини имзолади.
Ноилож вазиятни тўғирлашга уриниш учун Николай II Сазоновни дарҳол ҳайдаб юборди, аммо жуда кеч эди. Зеро Британия ҳукумати Россия ва хусусан, император Николай II томонидан инглиз ҳукмронлигига таҳдид кўламини аллақачон кўрган ва баҳолаганди.
Биринчидан, Форснинг Россия назорати остидаги қисмига қўшиладиган "Арманистон" орқали Россия империяси нафақат ҳудудни, балки курд халқи каби кучли дастакни ўз манфаатлари йўлида ишлатиш имкониятини ҳам қўлга киритарди. Америка Қўшма Штатлари курдлардан қандай муваффақиятли фойдаланаётганини ҳозирги кунда кўриб турибмиз. Россия ҳам худди шундай нарсани хоҳлади, лекин фақат юз йил олдин. Ва буларнинг барчаси нафақат Британия Ҳиндистонига, балки инглизлар учун ягона нефт манбасига ҳам яқин эди.
Иккинчидан, Константинополни босиб олиш - бу насроний дунёсида ҳукмронлик даъволарини муқаддас асосисига эга бўлиш эди. Бу орқали ўз навбатида рус император сулоласи Рум империясини тиклаш ва нафақат Европада, балки бутун дунёда етакчиликни қўлга киритиш учун барча имкониятларга эга бўларди.
Бироқ, бу иш амалга ошмади. Бирлашган инглиз-француз иттифоқи Германия ва Австрия-Венгрия манфаатларига тўлиқ мослашиб, Россия империясини тор-мор этди. Николай II ва унинг ўғли Царевич Алексей ўлдирилди ва улар билан бирга Романовларнинг даъволари унутилди. Шундан сўнг, Европанинг супер кучлари дарҳол ўзаро курашишга қайтишди. Бу урушнинг натижаси охир-оқибат Қўшма Штатлар томонидан фойдаланилди.
Шундай қилиб, Рум империясини тиклаш ва янги Рум лойиҳасида "етакчи ва йўналтирувчи" куч сифатида жаҳон жараёнларида иштирок этиш учун жасоратли уриниши Россия империясининг қулашини аниқ белгилаб қўйган эди. Зеро, бу лойиҳанинг амалга ошиш вақт ҳали келмаганди.
Ушбу геосиёсий тўқнашув, ҳокимиятни муқаддас асосларининг руҳий дунёси ва тирик одамларнинг ижро маҳоратининг моддий дунёси уйғунлигини аниқ кўрсатди. Ўзларини "Худонинг ердаги сояси" деб тасаввур қилган "Ер шоҳлари" бошчилигидаги қудратли империялар бу дунёда устунлик қилиш учун ўзаро курашга киришдилар. Кимдир ютқазди, кимдир ғалаба қозонди ва бунда тасодифий нарса йўқ эди.
Буюк давлатларнинг улкан бюрократияси ўз бошлиқларининг режаларини амалга ошириш учун тинимсиз меҳнат қилди. Ҳеч қандай мўжиза йўқ, шунчаки машаққатли меҳнат, бунда инглиз ва француз мутахассислари русникидан кўра профессионалроқ бўлишди. Столйпин томонидан қайта форматланган Россия давлатининг машинаси ички жабҳаларда ўзини яхши кўрсатди. Аммо у юқори тартибли тизим билан тўқнашганда, у энг юқори нуқтада муваффақиятсизликка учради. Столйпин ва Сазонов ҳокимиятнинг моҳиятини тушунишмади ва ўзларининг ишлаш даражасида бир қатор ҳалокатли хатоларга йўл қўйишди. Император Николай Александрович яширин маъноларни қидиришга эътибор қаратиб, ҳозирги лаҳзани назоратини қўлдан чиқарди ва натижада ҳамма нарсани йўқотди.
Бу воқеадан биз шундай хулосани чиқарсак бўлади: ижро этувчи ҳокимият қанчалик самарали бўлмасин, тамойилларни тўғри тушунмаслик ва тўғри шакллантирилган бошқарув тизими бўлмаса, ҳеч қандай тузилма ҳаётга яроқли эмас. Фақат барча керакли элементларнинг йиғиндиси барқарор натижа беради ва ҳар бирининг алоҳида ривожланиш даражаси унчалик муҳим эмас, асосийси у маълум бир критик қийматдан паст бўлмаслиги керак. Агар тузилма тўғри тамойиллар асосида иш олиб борса, биринчи навбатда бошқарув тамойилларига асосланиб, ва тўғри технологиялардан фойдаланса, у ўз имкониятини қўлга киритади.
ВА БУ ЕРДА ҲЕЧ ҚАНДАЙ СЕҲР ЙЎҚ.